RU

Последние новости

13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  1 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  6 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  16 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  4 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1

Самвел Бабаяндан иқтибослар (TOP20) Новости

Самвел Бабаяндан иқтибослар (TOP20)

ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма жамоа рулига ўтирганидан кейин билдирган энг қайноқ фикрлари жамланмасини тақдим этамиз.

Самвел Бабаяндан иқтибослар TOP 20

26 июнь, 2015 йил.
"Александр Лобанов Ўзбекистонда туғилган ва шу юрт фарзанди ҳисобланади. Бироқ тушунмовчилик туфайли ҳозирда унда фуқаролик йўқ. Лобанов терма жамоада ўйнаши учун қўлдан келган барча ишни қиламиз"

(c) Самвел Бабаян


1 июль, 2015 йил.
"Андижон" футболчиларидан кўра мухлислари кучлироқ"

(c) Самвел Бабаян


8 июль, 2015 йил.
"Пахтакор"дек буюк клубда мен билан бирга ишлаган барчага раҳмат айтаман. Мен "Пахтакор"да катта оила аъзоси бўлганман ва шундайлигимча қоламан. Афсонавий клубдаги ишимдан фахрланаман. Ўйлайманки, "Пахтакор"да бошқарувни ким қўлга олишидан қатъи назар, жамоанинг ғолиблик анъанаси сақланиб қолади"

(c) Самвел Бабаян


9 июль, 2015 йил.
"Мени қўл остимдаги таркиб Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучлиси. Бу жамоа билан биз истаётган мақсадга эришиш мумкин"

(c) Самвел Бабаян


9 июль, 2015 йили.
"Менинг таклифим билан бундан буён Олий лигада легионер дарвозабонлар ўйнамайди"

(c) Самвел Бабаян


9 июль, 2015 йил.
"Ўзбекистон терма жамоасининг фалсафаси - ҳамма 1 киши учун, 1 киши барча учун"

(c) Самвел Бабаян


2 сентябрь, 2015 йил.
"Станислав Андреев Шоҳруҳ Гадоевдан кучли"

(c) Самвел Бабаян


8 сентябрь, 2015 йил.
"Тез орада бутун осиё янги ўйин услубимиздан бохабар бўлади"

(c) Самвел Бабаян


16 сентябрь, 2015 йил.
"Вадим Абрамов учун ҳар доим кимдир айбдор, у ҳеч қачон айбни ўз бўйнига олмайди"

(c) Самвел Бабаян


16 сентябрь, 2015 йил.
"Яман ва Филиппинни кучсиз рақиблар деган фикрга қўшилмайман"

(c) Самвел Бабаян

12 ноябрь, 2015 йил.
"Терма жамоа кетма-кет 4 ўйинда ғалаба қозонди. Лекин журналистлар орасида терма жамоани, футболчиларни танқид қиладиганлар учраб турибди. Ўринли ва асосли танқидни тўғри қабул қиламан. Лекин асоссиз танқидлар бу нотўғри"

(c) Самвел Бабаян


13 январь, 2016 йил.
"Ҳар бир ўйинга худди финалда ўйнаётгандек фалсафа билан тушамиз"

(c) Самвел Бабаян


16 январь, 2016 йил.
"Нима ҳам дердим, боримиз шу экан"

(c) Самвел Бабаян


10 октябрь, 2016 йил.
"Тактикамиз оддий: 10 футболчи ҳужумда, 10 футболчи ҳимояда"

(c) Самвел Бабаян


18 октябрь, 2016 йил.
"Биз рақибларимизни паталогоанатомик даражада ўрганиб чиқамиз"

(c) Самвел Бабаян


18 октябрь, 2016 йил.
"Пахтакор" футболчиларининг ҳозирги даражага етиб келгунигача бўлган эволюциясида бевосита иштирок этганман"

(c) Самвел Бабаян


27 март, 2017 йил.
"Истеъфо ва мураббий синоним сўзлар"

(c) Самвел Бабаян


28 март, 2017 йил.
"Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида аниқ зарба, тактика бошқа нарсалар иккинчи даражага тушади. Ҳар қандай йўл билан бўлсада ғалаба қозониш керак"

(c) Самвел Бабаян


5 сентябрь, 2017 йил.
"Вақти келса барини айтиб бераман..."

(c) Самвел Бабаян


8 сентябрь, 2017 йил.
"Мухлислардан узр сўрайман. ЖЧ финал босқичига чиқиш учун фақат биттагина гол етишмади холос"

(c) Самвел Бабаян

Рейтинг: -680   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика