RU

Последние новости

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Самвел Бабаян: "Такрорлайман - бизга рақиблар қизиқ эмас, ўзимизнинг муаммоларимиз эса бошдан ошиб ётибди" Новости

Самвел Бабаян: "Такрорлайман - бизга рақиблар қизиқ эмас, ўзимизнинг муаммоларимиз эса бошдан ошиб ётибди"

Coca Cola Суперлиганинг 21-тури доирасида "Динамо" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

- Ҳайрли кеч, бугун навбатдаги учрашувни ўтказдик. Очколар сув ва ҳаводек зарур эди. Ҳар қандай шароитда ҳам бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитлар уч очкони қўлга киритиш учун қўлидан келганини қилди. Сифатли футбол намойиш қилишга интилишди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Олдинда 5та ўйин қолди. Мавсум якунида ҳаммамиз ўтириб биргаликда мавсумни тахлил қиламиз ва нималарга эриша олганимизни бирга кўрамиз. Биз учун муҳим учрашув эди. Шукурки, футболчиларим ўзини кўрсата олишди. Ундан ташқари, бугун ёш футболчимиз дебютини амалга оширди, бу ҳам муҳим эди. У "Навбаҳор" тарбияланувчиси. Экиб қўйилган кўчатларнинг мевасини олиш учун биз ҳали уларни анча вақт парваришлашимиз керак. Бугун у ўзини ёмон кўрсатмади дея оламан. 

- Сўнгги ўйинларда "Навбаҳор" бир неча керакли очколарни бой берди. Бугун "Пахтакор" сафарда "Сурхон"ни мағлуб эта олмади. Умуман олганда мавсум якунларига кўра, "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз? Бугун ҳам масалан, жамоа иккинчи бўлимда ўзининг потенциалини кўрсата олди.

- Бугунги яратган вазиятларимизни бошқалар 3-4 ўйинда яратади. Бизда фақатгина вазиятлардан фойдаланиш нозик нуқтамиз бўлиб турибди. Шу сабабли шундай ҳолатларга тушиб қоляпмиз. Мавсум бошидан буён ҳар бир учрашувда мақсадимизга тезроқ етишиб, ўйинларни тезроқ ҳал қилишимиз учун вазиятларимиз етарлича бўляпти. Чемпионлик борасидаги саволингизга эса шундай дея оламан, биз ҳар бир учрашувда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Бугун ҳам бор кучимизни намойиш қила олдик. Агарда вазиятларимиздан кўпроқ гол урганимизда, ҳозир ўйин бобида бошқача таассурот олган бўлардингиз. Олдинда ҳали 5 тур бор. Биз рақибларга эмас, ўз кучимизга қараяпмиз. Аммо ечилиши керак бўлган муаммолар кўп. Масалан, бугун кўрганингиздек, футболчиларимиз жароҳат олди. Рақиблар борасидаги саволларга эса мавсум якунланганидан кейин жавоб берамиз.

- Навбатдаги учрашув "Сўғдиёна"га қарши. Жамоа сўнгги пайтларда чемпионатда беқарор. Шу сабабли улар кубокка бор кучини ташлаши мумкин. Чунки уларнинг чемпионлик учун имконияти пасайиб кетди.

- Биринчидан, барчага ҳурмат билан қараш керак. Балки уларда барқарорлик етишмаётгандир. Аммо ёддан чиқармаслик керакки, улар ОФК Кубоги ярим финалида ўйнашди, Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қила олишди. Барча рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишингизни талаб қилиб қолардим. 14 октябрь кунги ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим. Ҳозир биз мавсум бошида, энг аввалдан исталган жойда турибмиз: турнир жадвалида юқори поғоналардамиз, Кубок ярим финалида ўйнаймиз. Муҳим ўйин, рақибга ҳурмат билан қараган ҳолда учрашувга тайёрланамиз. Такрорлайман - бизга рақиблар қизиқ эмас, ўзимизнинг муаммоларимиз эса бошдан ошиб ётибди. Уларни машғулотлар, шифокорлар орқали енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

- Баъзида асосий таркибга тушаётган футболчилар келаси учрашувнинг 20талик рўйхатига ҳам кирмаяпти. Масалан, Мирлан Мурзаев.

- Мирланнинг оиласида муаммолар бор. Узрли сабаб билан кела олмади. Унга жавоб бердик, уйида барча оилалар учун муҳим бўлган масалани ҳал қилиши керак. Баъзи нарсалар ишдан-да, футболдан-да муҳим. Шу сабабли унинг ўзи буни ҳал қилиши керак эди. Марушич эса жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнида. Ўтган ўйинда майдонга туширишга мажбур бўлганимдан кейин Зораннинг жароҳати жиддийлашди. Шу боис у бугун таркибда бўлмади. Асад Собиржоновда ҳам шундай сабаб бор. Қолган футболчилар эса мавсум якунида бироз чарчоқ ҳис қилишмоқда, жароҳатлар пайдо бўляпти.

- Жасур Яхшибоев ва Азимжон Аҳмедовлар жароҳат олганди. Уларнинг ҳолати қандай?

- Менимча унчалик жиддий эмас. Эртага барчасини тиббий кўрик кўрсатиб беради. Уларнинг ўйинларга тушиши аниқ бўлади.

Рейтинг: -37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика