RU

Последние новости

13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  0 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  1 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  6 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  16 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  4 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1

Самвел Бабаян: "Муҳим ғалабани қўлга киритдик" Новости

Самвел Бабаян: "Муҳим ғалабани қўлга киритдик"

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 5-тур ўйинлари доирасидаги Баҳрайн – Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.


"Биринчи навбатда ўзбекистонлик барча футболчи мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик. Иккинчи таймда эса юзага келтирган вазиятлардан унумли фойдаландик. Бугун футболчилар берилган вазифаларни аниқ бажаришди. Бизнинг мақсадимиз кейинги ўйинларда ҳам ғалабаларни қўлга киритиш. Биз ҳар бир ўйинга рақибни пухта ўрганган ҳолда тайёрланамиз. Баҳрайн бугун ютқаздими ёки биз ғалаба қозондикми? Баҳрайнни кучсиз рақиб демаган бўлардим. Бундай десак адолатдан бўлмайди. Бу жамоа иштирокидаги ўйинларни кўрдик, уларни яхши ўргандик. Баҳрайннинг КХДРга қарши учрашувини томоша қилгандик, улар бу баҳсда мағлубиятга муносиб ўйнашмаганди. Биз уларнинг етакчи футболчиларини зарарсизлантира олдик ва улар истаган футболни кўрсатишларига тўсқинлик қилди. Шу боисдан бугун дарвозамизни қуруқ сақлай олдик. Тўртта гол урганимизга келсак, бизнинг ҳужумдаги гуруҳимиз жуда кучли ижрочиларга эга. Улар ўйиндан-ўйинга ўзаро бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Ўйинимиз ҳам аста-секин барқарорлашиб бормоқда. Бу эса қувонали ҳолат", - дейди Самвел Бабаян.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика