RU

Последние новости

16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  0 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  4 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  4 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  23 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  21 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  19 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди Новости

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди

Кеча Осиё чемпионлар лигаси 5-турида "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилди.

Ушбу ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "лочинлар" устози Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Саволлардан бири қуйидагича бўлди: - Ротация ҳақида гапирдингиз. Лекин бизнингча "Насаф", "Пахтакор" каби азалий рақиблар билан солиштирсак, "Навбаҳор"нинг захира ўриндиғи энг кучлиси. Айнан қайси позицияларда сизга ўйинчилар етишмаяпти?

Самвел Вячеславович эса бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Захирамизда ёш футболчилар ўтирибди. Ёшлар жамоасида ўйнайдиган футболчиларимиз ўз мусобақасида сўнгги ўринда боришмоқда. Улар ҳали чемпионлар лигасига тайёр эмас. Чемпионлик даражасига мос футболчилар жалб этишимиз керак".


Ҳа, мураббий тўғри айтди U-21 чемпионатида "Навбаҳор" жамоаси 25та ўйиндан 17 очко тўплаб 14та клуб орасида 14-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор-Фарм" эса Про лигада иштирок этди ва 11та клуб орасида 9-ўринни эгаллади.

16 август куни сайтимизда "Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор" U-21 жамоаларининг аҳволи оғирлиги ҳақида мақола чиққанди. Ўша мақолада ёшлар жамоаларига эътибор пастлиги, апрель ойидан буён маош олинмагани, яшаш шароитларидаги қийинчиликлар ҳақида ёзилганди. Аммо билишимизча Наманган вилояти ҳокимлиги ҳам, "Навбаҳор" клуби ҳам ёшлар жамоасига эътибор қаратишмади. Ҳар ҳолда ноябрь ойида ҳам шу жамоа аъзолари ҳамон пулларимизни беришмади, лекин асосий таркибга ОЧЛ учун катта харажатлар қилинмоқда деб мурожаат қилишди.

Наманган ҳокимлиги ўз пулларини асосий ва ёшлар жамоасига қанчадан тақсимлашига аралаша олмаймиз. Лекин йил бошида ЎФА билан келишилган сметада ёшлар жамоасига қанчадир пул ажратилиши ҳақида банд бўлса керак. Пойдеворни (ёшлар жамоасини) мустаҳкам қилмай туриб, бино ташқи кўринишига (асосий таркибга) қанча пул тиксангиз ҳам якун нима бўлишини кўпчилик яхши билади.

"Пахтакор" ва "Локомотив"да ишлаганида Самвел Бабаян асосан ёшларга эътибор қаратар эди. Аммо Наманганда негадир бу фалсафасидан чекингани одамни хафа қилади. Сабаби Самвел Бабаян ёш футболчиларга қўрқмасдан ишониб, уларни терма жамоа даражасига олиб чиқа оладиган инсон ҳисобланади.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика