UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  3 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  5 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  2 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  4 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1

"Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор U-21"нинг аҳволи оғир Янгиликлар

"Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор U-21"нинг аҳволи оғир

Championat.asia сайтининг телеграмдаги ботига 14 август куни "Навбаҳор-Фарм" ҳақида бир қатор маълумотлар келиб тушди.

Бироқ ўша куни "Навбаҳор" клуби Кубок доирасида "Арал" меҳмони бўлгани учун бу материални чоп этмасликка қарор қилгандим. Ушбу маълумотларни умумлаштирган ҳолда вазиятни тушунтирамиз.

Бугунги кунда "Навбаҳор-Фарм" ва U-21 жамоаси аъзолари Наманган шаҳридаги базада яшайди. Афсуски бугунги кунда базадаги шароитлар анча оғир, еб-ичиш борасида ҳам муаммолар талайгина экан. Балки муболағадир аммо баъзида ёш футболчилар машғулотларга нон ва сув ичиб чиққан пайтлар ҳам бўлган. Бунинг устига апрель ойидан буён футболчилар умуман маош олишмаган. Суперлигадаги асосий жамоа олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилгани учун барча эътибор фақат асосий жамоага берилаётгандек назаримизда.




Биламизки Фарм клуб ҳамда U-21 жамоаси асосий жамоага футболчи етказиб бериши лозим. Улар олдида бошқа ҳеч қандай вазифа йўқ. Биринчи даврада U-21 жамоасидан фақатгина Асадбек Жўрабоев "Навбаҳор" асосий жамоаси таркибида майдонга туширилган холос. Жўрабоев Суперлигада битта (13 дақиқа) ва Кубок доирасида битта (27 дақиқа) ўйинда захирадан майдонга туширилганди. Ёзги трансфер ойнаси вақтида Асадбек "Олимпик" клубига кўчиб ўтди ва 3та ўйинда 2та гол уришга ҳам улугрди. Тўғри бош мураббий майдонга исталган футболчини туширади ва бунга ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ. Биз шунчаки фактларни келтирдик холос.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор-Фарм" Про лига мусобақа жадвалида 11та клуб орасида 11та ўйиндан кейин 9 очко билан 9-ўринда бормоқда. Охирги 11-ўриндаги жамоа ҳисобида ҳам 9 очко мавжуд. "Навбаҳор U-21" жамоаси эса U-21 чемпионатида 16та ўйиндан 9 очко билан сўнгги 16-поғонада бормоқда.


"Навбаҳор" мухлисларига мурожаат: Ушбу мақола чиққанидан кейин сайт ва муаллифни ҳақорат қилишингиз мумкин. Лекин ўзингиз яхши кўрган, мухлислик қилиб келаётган жамоада ўйнаши кутилаётган ёш укаларингизнинг аҳволи бу билан яхшиланиб қолмайди.





Ушбу хабар фақатгина битта мақсадда сайтга чоп этилмоқда: "Навбаҳор" клуби раҳбарият томонидан "Фарм" ва U-21 жамоасига эътибор қаратилиши учун. Бу хабарга раддия ёзиш шарт эмас, шунчаки наманганлик ёш футболчиларга шароит қилиб беринглар илтимос.


Агар сизда ҳам қандайдир муаммо бўлса Championat.asia сайтининг телеграмдаги ботига ёзинг. Анонимлик 100 фоиз сақланиб қолади.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика