RU

Последние новости

23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  2 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  0 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  16 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  22 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3

Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор Новости

Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор

Португалияда бугун мавсумнинг энг асосий тўқнашуви бўлиб ўтади.

Чемпионат тугашига 2 тур қолганда "Спортинг" ҳамда "Бенфика" бир хил 78 очкодан тўплаган. Тўплар нисбати "Спортинг"да яхшироқ, биринчи даврадаги ўзаро беллашувда ҳам "яшил-оқлар" устун келишган (1:0). Бугун 22:00 да айнан мана шу икки жамоа "қизиллар" майдони ҳисобланган "Эстадио да Луж"да ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Бугун ғолиб бўлган томон катта эҳтимол билан Португалия чемпиони бўлади.

"Спортинг" амалдаги чемпион, "Бенфика" эса ундан олдинги 2022/2023 мавсум чемпиони. Балки улар бугун Португалиянинг охирги 3 йилдаги энг зўр жамоаси ким деган саволга жавоб беришади. "Шерлар" 1954 йилдан бери кетма-кет икки мавсум мамлакат чемпиони бўлмаган. Ўтган мавсум Аморим жамоани шоҳсупага кўтариб, бу мавсум ҳам якка пешқадам қилиб қўйган ҳолда Манчестерга кетган эди. "Бургутлар" эса охирги 11 йилда 6 бор Португалия чемпиони бўлишган.


"Спортинг"ни асосий юлдузи ва тўпурари Виктор Гёкереш жорий мавсум чемпионатда 38 та гол урди ва 7 та ассист берди. "Бенфика" юлдузи Анхель Ди Марияда эса 8 та гол + 4 та ассист.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика