RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз Новости

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз

Хабарингиз бор, эртага ПРО-Лига 3-тури доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўз майдонида Яйпаннинг "Турон" жамоасини қабул қилади.

Мазкур қизиқарли тўқнашув олдидан мезбонлар сардори, тажрибали футболчи Самандар Шодмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Самандар, жорий мавсумда "Шўртан" олдига қандай вазифалар қўйилган?

-Жамоамиз олдига ПРО-Лигада чемпионликни қўлга киритган холда яна Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, ушбу вазифани уддалашни мақсад қилганмиз.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг, мураббий бўлишни мақсад қилганмисиз?

- Очиғи ҳали кўплаб учрашувларда майдонга тушиб, "Шўртан" ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Насиб бўлса куни келиб футбол мураббийи бўлишни мақсад қилганман.

- Фаолиятингиз давомида турли Қашқадарё клубларида ўйнагансиз. Сизнингча эсда қолган "дерби" қайси ўйин бўлган?

- Ҳа тўғри, бугунга қадар Қашқадарёнинг 3 та клубида ўйнаганман. Биласизми, бу ўйинларнинг ҳаммаси ҳам қизиқарли бўлган, ҳеч бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Барча беллашувлар зўр бўлган.

- Бу йилги мавсумдан "Шўртан"да янги бош мураббий - Асрор Алиқулов иш бошлади...

- Ҳа, клубимиз раҳбарияти Асрор Алиқуловнинг имкониятларига ишонгани холда жамоа бошқарувини топширди. Айни вақтда жамоамиз бош мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ишламоқда. Биз футболчилар ҳам Асрор Алиқуловни "Шўртан"ни Суперлигага олиб чиқишига ишонамиз.

- Эртага ПРО-Лиганинг 3-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу ўйинга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳар бир учрашувда рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Турон"га қарши ўйинга ҳам мураббийларимиз кўрсатмалари асосида жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Бу турда хато қилмаган холда ғалабага эришиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилмоқчимиз. Шу ўринда карантин вақтида масофадан туриб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмрқчиман. Барчангизга соғлиқ ва тинчлик-тотувлик тилайман!

Тимур Ибрагимов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика