RU

Последние новости

15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  16 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3

Салим Зокиров: "Тушунмаяпман, нега "А" гуруҳи ҳам Про-лига, "Б" гуруҳи ҳам Про-лига" Новости

Салим Зокиров: "Тушунмаяпман, нега "А" гуруҳи ҳам Про-лига, "Б" гуруҳи ҳам Про-лига"

Ўзбекистон Про-лигаси 6-тури доирасида "Нурафшон" - "Ёзёвон" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа устози Салим Зокиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Футболнинг ёзилмаган қонуни бор - сен урмасанг сенга уришади. Рақиб жамоа биринчи голини киритгунга қадар биз 100 фоизлик вазиятдан фойдалана билмадик. Кейинчалик илк гол урилди ва биз пенальтидан унумли фойдаланишни уддаламадик. Озгина омадимиз келганида натижа биз томонда бўларди. Биринчи бўлимда бизда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимда эса аксинча ҳолат кузатилди. Биз рақибдан вазиятлардан фойдалана олмаслик борасида ожизлик қилдик.

Ҳа, жамоанинг катта қисми ёшлардан иборат. Бизнинг молиявий ҳолатимиз юқори даражада эмас ва шу сабабли ҳам тажрибали футболчиларни олиб кела олмаймиз.

"Нурафшон" мавсумни бемалол кўтаринки кайфиятда якунлай олади. Жамоани кучли мураббийлар штаби бошқармоқда. Улар қандай ишлаш кераклигини билишади.

Тушунмайман, нега "А" гуруҳи ҳам Про-лига, "Б" гуруҳи ҳам Про-лига? Ахир икки гуруҳнинг статуси бошқачароқ-ку. "А" гуруҳи аутсайдерлари "Б" гуруҳга тушиб кетади. "А" гуруҳининг етакчилари эса Суперлигага чиқишади. Ундан кўра, "А" гуруҳини Про-лига, "Б" гуруҳини биринчи лига деб аташ керак эди. Ваҳоланки, "А" гуруҳининг барча жамоалари ҳам инфратузилмаси юқори савияда эмас ва Суперлига вазифасини қўймаган", - деди Салим Зокиров.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика