Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"
		
		28 апр 11:40
        Новости	
	 
				 
				Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"
"Шўртан"га қарши қийин ўйин ўтказдик. Худога шукр, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Стадиондан келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдик. Қўлимиздан келганини амалга ошириб, уларни хурсанд қилдик деган умиддаман.
Гол уриб олгач, сустлашдикка йўл қўйдик дея олмайман. Сабаби вазиятдан келиб чиққан ҳолда иш тутдик. Рақиб яхши ҳимояланди. Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин бундай мудофаани ёриб ўтиш қийинчилик туғдиради. Тўп назорати бизда эди, фурсат келишини кутдик, аммо вазиятларни якунлаш кўнгилдагидек бўлмади. Асосийси, ғалаба қозондик. Мавсум бошида йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз.
"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизни доим қўллаб-қувватлайди. "Нефтчи"га қарши ўйиндан олдинги йиғилишда "Йигитлар, ғалаба қозонишимиз керак, биз "Пахтакор"миз, бренд жамоага айланганмиз, бундай даражада юриш бизга хос эмас", дея мотивация берди", деди 24 ёшли футболчи.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии