RU

Последние новости

21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  11 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  8 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  157 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  5 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  25

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди" Новости

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов сайтимизга кичик интервью берди.

"Жамоамизнинг жорий мавсумдаги энг қийин ўйини бўлди. Бу финал ва финаллар такрорланмайди. 90 дақиқа ичида барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Дуранг натижаси қайд этилмасди. Биз Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритдик. Қитъадаги энг катта мусобақада иштирок этиш барчанинг орзуси. Биз бундай қийин вазифани уддаладик. Биз ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўрамиз, аммо бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам ўзгача аҳамиятга эга эди. Бугун иштиёқ ҳам, тактика ҳам ғалабанинг асосий омиллари бўлди.

Ўйиндан олдин бироз ҳаяжон бор эди, аммо мухлисларимиз олдида яхши ўйин намойиш этишга ва кубокни қўлга киритишга мажбур эдик. Бугун бутун стадион қизил рангда эди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди. Бутун ўйин давомида турли хил зоналарда ўйнаганим ва ҳимояга кўп ёрдам берганим мураббийимизнинг кўрсатмаси эди", - дея фикр билдирди Рустам Турдимуродов.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика