RU

Последние новости

09:43А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум қилинди  0 09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  4 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  2 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  45 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  9 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  27

Рустам Абдуллаев: "Голбан ҳужумда ўйнасам гол ураман деганди" Новости

Рустам Абдуллаев: "Голбан ҳужумда ўйнасам гол ураман деганди"

«Шўртан» – «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.

Бугун ғалабага тенг дурангга эришдик. Шогирдларимиз бугун яхши ўйнашди, бунинг учун уларга миннадорчилик изҳор этмоқчиман. Бугунги учрашув жанговор руҳда ўтди. Натижа ҳам ўйинга яраша бўлди. “Шўртан” ҳам ғалаба қозониш учун борини берди. Бизникилар ҳам улардан қолишмади. Қайд этилган ҳисоб адолатли бўлди, деб ўйлайман.

- Ғузорга беш нафар етакчи футблчиларсиз келган бўлсаларингда ижлобий натижа қайд эта олдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Сафарга клиш олдидан етакчиларимиз жароҳат олиб қолишди. Натижада Ғузорга уларсиз келишга мажбур бўлдик. Бу эса захира ўриндиғида ўтирган айрим ўйинчилар учун айни муддао бўлди. Ўзим ҳам футболчи бўлганим боис, захирада қолган ўйинчиларнинг ҳолатини яхши тушунаман. Уларга бугун ўзларини кўрсатиш учун имконият яратиб бердик. Айрим футболчилар ўзларини кўрсата олишди.

- Бугун россиялик ҳимоячи Игорь Голбан олдинги чизиғда тўп сурди. Бу олдиндан режалаштирилган тактикамиди?
- Йўқ. Шунчаки, ўйиндан олдин таркибимизда бир нафар ҳужумчи қолганди. Игорь олдимга келиб, бугун ҳужумда ўйнаши учун имкон беришимни айтди. Бугун мени ҳужумга қўйинг, албатта гол ураман, деганди россиялик футболчи. Унинг ўзига бўлган ишончини кўриб, раъйини қайтара олмадим. Натижа ёмон бўлмади. Игорь рақиб дарвозасини ишғол этди. Қўлга киритилган очкода унинг ҳиссаси катта бўлди.

- “Шўртан” олдинги турларда ўз майдонида етакчи жамоаларни муҳим очколардан маҳрум этганди. Бугун эса ғалаба қозона олмади. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?
- “Шўртан” анча шаклланган жамоа. Улар ўз майдондарида ҳатто “Пахтакор” билан ҳам дуранг ўйнашди. Бугун ҳам ғалаба қозониш учун уларда бир неча вазиятлар юзага келганди. Аммо имкониятлардан оқилона фойдалана олмаслик натижасида дуранг қайд этилди. Кейинги ўйинларда ғузорликларга омад тилаб қоламан.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика