“Рубин”нинг собиқ устози “Валенсия”ни бошқаради
28 июл 2020 00:23
Новости
“Рубин”нинг собиқ устози “Валенсия”ни бошқаради
“Валенсия” клуби матбуот хизмати жамоага янги мураббий тайинлангани ҳақида хабар берди.
“Кўршапалаклар”га испаниялик мураббий Хави Грасия бош мураббийлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни “Валенсия” раҳбарияти жамоани шу пайтгача бошқариб келган Альберт Селадеснинг истеъфога чиққанлигини эълон қилнганди. Селадес 2019 йилнинг сентябрида “Валенсия”га келганди. У ўшанда раҳбарият билан зиддиятга борган Марселино Торал ўрнини эгаллаганди.
Хави Грасия 2016-2017 йилларда Қозоннинг “Рубин” жамоасини бошқарган. Мураббий фаолияти давомида “Олимпиакос”, “Альмерия”, “Осасуна”, “Малага” ва “Уотфорд” клубларида ишлаган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии