RU

Последние новости

20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  44 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  7 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  0 19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  8 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мурабийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Футболда натижа биринчи ўринда туради. "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларнинг бугунги баҳс учун режаси амалга ошди, "Локомотив" ҳимояда яхши ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазолашга уринди ва бунга эришди. Биз эса ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Охирги ўйинларда Амонов кўп гол ураётгани ва яхши формада эканини таъкидлагандик. Тўпни ҳар қанча назорат қилмайлик футболда биринчи ўринда натижа туради", - деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" футболчилари давралар оралиғида ҳаддан зиёд юклама олгандек кўринди...
- Бу албатта сизнинг фикрингиз, аммо сўнгги дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибдан кўпроқ югураётганди. Олдинги ўйиндан фарқи таркибимиздаги йўқотишлар бўлди. Чап қанот ҳимоячимиз Шерзод Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди. Саитов ҳар қанча чап қанотда ўйнашга уринса ҳам, у барибир ўнг қанот ҳимоячиси. Акмал Мозговойнинг ҳам майдон марказидаги ўрни билинди.

- Ўйиндан олдин Абдухолиқов ва Бикмаевнинг майдонга тушмаслиги хабар берилди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?
- Темурхўжа майдонга тушганида унинг учун алоҳида режамиз бор эди, аммо Амонов сўнгги ўйинларда самарали ҳаракатни кўпроқ амалга ошираётганини билардик. Бугун иккала голда ҳам қўпол хатога йўл қўйдик. Иккинчи голда 3-4 ҳимоячимиз бор эди, аммо Азизбек улардан қочиб кетди. Темурхўжанинг қанчалик маҳоратли эканини биламиз, бироқ Амоновнинг ҳам охирги ўйинлардаги ҳаракатлари яхши чиқмоқда.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика