Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлар лигасида ўйнаш учун бизда фақат битта йўл қолди – Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозониш"
27 ноя 2021 18:16
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлар лигасида ўйнаш учун бизда фақат битта йўл қолди – Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозониш"
- Ўйин ҳақида
- Баҳс қийин кечишини билардик. Чунки бундан олдин қийин ўйин ўтказгандик, толиқиш бор эди. Натижа учун ҳаракат қилишимиз лозим эди, аммо ўйиндаги қизил карточкадан кейин ҳаммаси тубдан ўзгариб кетди. Бу мағлубиятимизга асосий сабаблардан бири бўлди. Эҳтиёткорроқ ўйнашимиз керак эди, лекин буни амалда бажара олмадик ва мағлубиятга учрадик. Жуда аламли мағлубият бўлди, чунки совринли ўринлардан бирини эгаллашни истагандик. Бироқ бу – футбол. Ўшанга мағлубиятни тўғри қабул қиламиз.
- Жўрабек Манноновнинг майдон марказидаги ҳаракати катта таваккал эди. Мураббий сифатида бу "Насаф" учун қимматга тушди деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, албатта. Ўйин олдидан йигитларга ўйинда ВАР тизими ишлашини таъкидлагандик. Қизил карточка, офсайд ва пенальти билан боғлиқ ҳолатларда эҳтиёркор ўйнашларини уқтиргандик. Кутилмаганда Маннонов қўполлик ишлатиб, жамоани қийин аҳволда қолдирди. Биз кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб, юқори бўлмаган темпда ўйнашни режалаштиргандик.
- Кубок ўйинида Марко Станоевичнинг ўрнини қайси футболчи билан тўлдиришни режалаштиряпсиз?
- Бизда катта захира йўқ. Асосан, битта таркиб билан ҳаракат қиляпмиз. Шу боис ички захирамиздан максимал фойдаланамиз.
- "Насаф" ўринбосарлари учинчи ўринни олишди. Умуман олганда, келаси мавсумда ёшлар таркибидан кимлар асосий жамоага жалб қилинади?
- Албатта, асосий таркибга жалб қилинадиган футболчилар бор. Бунга эътибор қаратамиз.
- "Насаф"нинг Ўзбекистон кубогини олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Чемпионлар лигасида ўйнаш учун бизда фақат битта йўл қолди – Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозониш.
- "Насаф"нинг мавсумдаги умумий муаммоси?
- Олдинроқ айтганимдек, муаммолардан бири – таркибимиз, захира ўриндиғимиз у қадар кенг эмаслиги. Шу туфайли битта таркиб билан ўйнаб келяпмиз. Бугунги ўйинда чарчоқ аломати "Локомотив"га қўл келишини билардик, чунки улар тўпни яхши назорат қилади. Жамоамизнинг 90 дақиқага кучи етмаслигини "темирйўлчилар" яхши билиб туришганди.
- Мавсум якунига етмоқда. Футболчиларга таклифлар ҳам келиб тушади. "Насаф" таркиби негизи сақлаб қолинадими?
- Кўпчилик футболчилар шартномаларини узайтиришди. Менимча, жамоа негизи сақлаб қолинади. Шунингдек, яхши ўйинчиларни таркибга жалб этишимиз керак бўлади.
Комментарии