RU

Последние новости

02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  7 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  11 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  16 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  49 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  5 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  30 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  37 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  516 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   4 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  9

Россия спорт вазири мамлакат футбол чемпионатини терма жамоага ёрдам беришни хоҳламасликда айблади Новости

Россия спорт вазири мамлакат футбол чемпионатини терма жамоага ёрдам беришни хоҳламасликда айблади

Россия спорт вазири Виталий Мутко мамлакат футбол премьер-лигаси миллий чемпионатнинг сўнгги турини нисбатан эрта муддатга кўчиришдан бош тортгани юзасидан ўз норозилигини билдирди.

Бу ҳақда «Р-Спорт» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, мамлакат чемпионатининг сўнгги турини нисбатан эрта муддатга суриш ҳақида футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи, италиялик Фабио Капелло, терма жамоани ЖЧ-2014 баҳсларига нисбатан яхшироқ тайёрлаш мақсадида сўраган. Италиялик мураббий чемпионатнинг сўнгги турини 18 майдан 11 майга, мамлакат Кубоги финалини эса 8 майдан 17 майга кўчиришни сўраган. Бироқ 27 январь куни Премьер-лига ушбу илтимосни рад этди.

«Мен буни ақлга сиғмайдиган ҳолат деб ҳисоблайман. Мен клубларни ҳурмат қиламан, бироқ мамлакат жаҳон чемпионатида иштирок этади. Унга тайёргарлик кўриш учун имкон бериш керак!», – деди Мутко сешанба куни. Вазирнинг сўзларига кўра, у Россия футбол иттифоқи президенти Николай Толстих ва Премьер-лига президенти Сергей Прядкин билан суҳбатлашган. Мутконинг фикрича, улар Капеллонинг илтимосини бажариш йўлини топишади.

28 январь куни Россия чемпионатининг сўнгги турини бошқа санага кўчириш масаласи Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси мажлисида муҳокама қилинади.

Россия терма жамоаси 2002 йилдан бери биринчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Бразилияда бўлиб ўтадиган мусобақада руслар Жанубий Корея, Бельгия ва Жазоир жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, 24 январь куни Россия футбол иттифоқи мамлакат терма жамоасини ЖЧ-2014 финал босқичига олиб чиққан италиялик мураббий Фабио Капелло билан янги, 2018 йилги жаҳон чемпионати охиригача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Ушбу мундиал Россияда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика