RU

Последние новости

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  0 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  2 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис Новости

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис

Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши билан боғлиқ бир ишқибознинг қизиқарли тарихи ҳақида Италиянинг "ItaSportPress" нашри мақола чоп этди.

Гап шундаки, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг Варезада истиқомат қилувчи мухлис Фабрицио Анжелини қизиқ ваъда бериб қўяди.

Фабрицио агарда Роналду ростан ҳам "Ювентус"га ўтадиган бўлса, унда у Туринга қадар уни кўриш учун пиёда боришини маълум қилади. Ҳазил чин аралаш ёзилган гап туфайли Фабрицио ўз ваъдасини бажаришга аҳд қилади.

- "Ҳа, менга бу чақирув ёқди ва қизиқарли бўлди. Лекин ростини айтаман, Туринга қадар 140 км масофани 38 ҳароратли иссиқда пиёда босиб ўтиш осон бўлгани йўқ. Лекин "Ювентус" жамоамиз доимо ўз ваъдасини бажаради. Шу боисдан ҳам мен гапирган гапимга жавоб тариқасида бу ишни амалда бажаришга қарор қилдим. Роналду каби чемпион футболчини ўз жамоамизда қўриш орзу эди. Бу нафақат "Юве" учун, балки бутун Италия футболи учун ажойиб воқелик", - дейди Фабрицио Анжелини.

Ўшанда Фабрицио шундай ёзганди: "Агарда "Ювентус" Роналдуни олиб келса, унда мен Туринга қадар пиёда бораман".

Айни пайтда Туринда бўлиб турган Фабрицио Анжелинига клуб футболчи билан учрашув ташкил қиладими ёки йўқ бу ҳозирча номаълум. Фабрицио учун эса Роналду билан учрашиш ҳақиқий совға бўларди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика