RU

Последние новости

11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  0 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  0 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  2 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  3 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  3 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  5 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  3 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12

Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди Новости

Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди

Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси F гуруҳи нинг 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиби Қирғизистон терма жамоаси бўлади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. 



Қирғизистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасининг етакчи жамоалари сафидан ўрин олган. Жаҳон тасниф жадвалида Қирғизистон айни пайтда 46-ўринни эгаллаб келмоқда.

Қирғизистон Республикаси мустақилликка эришгач, спортнинг футзал турини ривожлантиришга катта эътибор бериб келмоқда. Мамлакат миллий терма жамоаси 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлабки халқаро учрашувини 1999 йилнинг 5 мартида Сингапур термасига қарши ўтказган ва 9:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Ён қўшниларимизнинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси 2006-йилнинг 10-феврал санасига тўғри келади. Ўшанда қирғизистонликлар Гуамни 14:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Энг йирик мағлубиятни эса 1999-йилда Эрон терма жамоасидан қабул қилиб олган – 0:21.

Осиё чемпионатларида 1999-йилдан буён қатнашиб келади. Финал раундига 14 марта чиқишга муваффақ бўлган. Энг яхши натижаси бронза медали. 2005-йили Ветнамда ўтказилган Осиё кубогида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ярим финалда имкониятни Эрон ва Японияга бой беришган. 3-ўрин учун ўйин ўтказилмаган ва ҳар иккала жамоага бронза медаллари берилган. 2006, 2007-йилги Осиё кубокларида эса 3-ўрин учун баҳсда имкониятни бой берган. Бу йиллар Қирғизистон футзалининг энг гуллаган даври эди.

2022 йилги Осиё кубогининг саралаш баҳсларидан ўта олмай, биринчи марта қитъа чемпионатини ўтказиб юборган. 2023-йилда терма жамоа рулига испаниялик мутахассис Луис Бернат Молина бош мураббий этиб олиб келинди. Мазкур мутахассис таркибда авлодлар алмашинуви жараёнини муваффақиятли амалга оширди. Қирғизистон терма жамоаси 2024-йили Осиё чемпионатига қайтди. Гуруҳ баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалда Эронга 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айни пайтга келиб Луис Бернат Молина “Барселона” футзал клуби мураббийлар штабига киритилган. Шу боисдан ҳам мазкур саралаш баҳслари якунлангач, Молина Қирғизистон терма жамоасини тарк этади ва Каталонияга йўл олади.

Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичида 16 марта қатнашиб, 72 учрашувда майдонга тушган: 30 та ғалаба, 12 та дуранг, 30 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 224:264, -40. Жамғарилган очколар – 102 та.

Ўзбекистон терма жамоаси билан халқаро майдонларда 15 марта куч синашган бўлиб, фақатгина 1 та ўйинда ғалаба қозонган. 2 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 12 та учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан интиҳо топган.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика