Роналду "Аякс"га қарши баҳсларда иштирок этмаслиги мумкин
16 мар 2019 10:41
Новости
Роналду "Аякс"га қарши баҳсларда иштирок этмаслиги мумкин
Португалиялик баҳс охирида "Атлетико" устози Диего Симеоненинг биринчи учрашувда қилган ишини такрорлади.
УЕФА бу ҳаракат учун Симеонега 20 минг евро жарима солган эди.
Маълумотларга кўра, Мадрид клуби бу воқеа бўйича УЕФАга эътироз билдириши мумкин.
"Атлетико"дагиларнинг фикрича, Роналдунинг ҳаракатлари Симеоненикидан беманироқ чиққан. Аргентиналик мутахассис "Ювентус" дарвозасига урилган голдан сўнг ўз жамоаси мухлисларига қарата бу ишни қилган, "Ювентус" форварди эса бу ҳаракатни рақиблар ишқибозларига кўрсатган.
Бундан ташқари, учинчи голдан сўнг видеокамералар португалияликнинг "Атлетико" мухлислари томон айтган одобсиз сўзларини ("ифлоснинг болалари") суратга олган.
Агар УЕФА Криштиануга қарши иш осча, футболчи Симеоне каби жаримага тортилиши мумкин.
УЕФА Роналдунинг ҳаракатларини зўравонликка ундаш деб ҳисобласа, португалиялик битта ўйиндан учта ўйингача четлатилиши мумкин.
Комментарии