Роман Черников: "Жамоа Анталияда йиғин ўтказади. Лобанов ва Темиров билан шартнома узайтирилди"
31 дек 2021 08:33
Новости
Роман Черников: "Жамоа Анталияда йиғин ўтказади. Лобанов ва Темиров билан шартнома узайтирилди"
Шунга қарамай клуб тўғри йўлдан борган ҳолда ўз академияси фаолиятини йўлга қўйди. Эндиликда асосий эътибор клуб тарбияланувчиларига қаратилиши табиий. Ушбу сўзларимизга "Металлург" спорт директори Роман Черников ҳам қўшилган ҳолда бир нечта саволларимизга жавоб бериб ўтди.
- Келинг суҳбатни мавсум якунларидан бошласак...
- Мавсум биз учун яхши бошланди. Биласиз жамоамизда ушбу йилда уч нафар мураббий ўзгарди. Лекин Суперлигада қолишга муваффақ бўлдик. Олдинга интилишда давом этамиз.
- Жамоа сўнгги йилларда етакчиларга яхшигина бош оғриқ бўлаётганди. Чемпионатнинг юқори ўриндаги жамоалари "Металлург" билан ўйинда очко олишга қийналарди. Нима учундир бу мавсум ёрқин ўтмади...
- Айтганимдек мураббийлар ўзгариши ўз таъсирини ўтказди. Мавсумнинг дастлабки қисмини яхши натижалар билан якунладик. Жамоа ўз ўйинини топиб олганди. Иккинчи даврада нимадир рўй берди. Бироқ якунда испаниялик мураббий жамоани Суперлигада олиб қола олди. Ҳақиқатдан ҳам жуда оғир мавсум ўтказдик. "Металлург" охирги маротаба қачон бундай мавсум ўтказганини эслай олмайман.
- Мавсум ўртасида натижалар ёмон эмасди. Мураббийлар штабида ўзгариш қилишга нима сабаб бўлди?
- Ҳа ўйинимиз ёмон эмасди. Аммо жамоа муваффақиятсизликлар гирдобига тушиб қолди. Кетма-кет мағлубиятлар серияси қайд этилди. Биз вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик.
- Клуб ўз академиясини ишга туширди. Бу "Металлург"нинг ўз йўналишини ўзгартиришини ва кўпроқ тарбияланувчиларига таянишини англатадими?
- Ҳа, ўз йўналишимизни ўзгартирамиз. Ёшларга имконият берамиз. Клубда легионерлар бўлмайди. Асосий эътибор ўз тарбияланувчиларимизга қаратилади.
- Клуб испаниялик мураббийлар билан қандай келишувга эришди? Уларнинг ўзи таклиф билан чиқдими ёки "Металлург" бунда асосий жонбозлик кўрсатдими?
- Улар, раҳбарият барча бир ёқадан бош чиқарди. Шунча йилдан бери футболда, федерацияда ишлаётган бўлсам бундай академияни кўрмаганман. Бу академиянинг аҳамияти ва Ўзбекистонда ягона эканлиги шундаки, болалар нафақат футболчи сифатида тарбияланади, балки ўрта таълим ҳам олишади. Бунинг учун "Ўзметкомбинат"га раҳмат айтамиз. Бундай шароитга эга академия юртимизда йўқ. Барча клубларда шундай бўлишини истардим. Чунки ёш футболчилар ва академия клубларнинг фундаменти ҳисобланади. Шунинг учун болалар футболига эътибор қаратишимиз керак. Улар бизнинг эртамиз ҳисобланади.
- Биламизки Россиянинг "Краснодар" академиясида ҳам болалар ўрта таълим олишади. Бунинг учун белгиланган тўлов бор. "Металлург"да бу борадаги ҳолат қандай?
- Бизда иккита гуруҳ бор А ва Б. А гуруҳда испаниялик мутахассислар фаолият олиб боради. Б гуруҳга эса тўлов жорий қилинган. Ҳар бир футболчида А гуруҳда ўйнаш ва бепул таълим олиш имконияти бор.
- Луисма Эрнандес ўзбекистонлик мухлислар ва ОАВ учун умуман бегона шахс эди. У ҳақида маълумотлар деярли топилмади. Лекин қисқа вақтда вазиятни ўнглай олди. Ушбу мутахассис ҳақида айтиб берсангиз?
- Тўғри айтдингиз. Шунинг учун ҳам раҳбарият билан келишган ҳолда яна бир йилга шартномани узайтирдик. У мухлислар кутган натижани кўрсата олади. Ўйлайманки, юқори ўринлар учун курашадиган жамоа туза олади. Кутилмаган сюрпиризларни кўрсатиши мумкин.
- Луисма Эрнандес фақат асосий жамоа билан ишлайдими ёки академияга ҳам қарайдими?
- Албатта асосий жамоани бош мураббийи ҳисобланади. Шу билан бирга ўринбосарлар ва академияни ҳам назорат қилади. Академия яқинда ишга туширилганини ҳисобга олсак, бироз вақт керак. Шундагина ўз тарбияланувчиларимиз етишиб чиқади. Ўйлайманки, тарбияланувчиларимиз етакчиларга қаршилик кўрсата олишади. Рақобатга тайёрлар.
- "Металлург" собиқ мураббийи Андрей Шипилов октябрь охирида сайтимизга берган интервьюсида клубда ҳаваскорлар ишлаётганини айтганди. Мана шу ҳолатга қандай жавоб бера оласиз?
- Менимча, буни Андрей Сергеевичнинг ўзидан сўраш керак. У кимни назарда тутган билмадим. "Металлург"даги фаолияти учун унга раҳмат айтаман.
- Клубнинг эртасини қандай кўряпсиз?
- Ҳаммаси режадагидек кетса, "Ўзметкомбинат" қўллаб-қувватласа барчаси кўнгилдагиек бўлади. Биз ҳозир бир оиламиз. Аниқ йўналишда ишлаяпмиз. Бунда комбинатнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.
Блиц саволлар
- 2021 йилда жамоа ўтказган энг ёрқин ўйин...
- Менимча "Насаф" билан ўз майдонимизда ўтказган ўйинимиз.
- Энг аламли учрашув...
- Ўз майдонимизда "Локомотив"га мағлуб бўлганимизни аламли, дея оламан. Ўшанда ҳисобда олдинда ва бир киши кўп эдик. Шунингдек ҳозирда икки нафар янги футболчи билан шартнома имзоладик. Ислом Исоқжонов ва Ҳакимхон Аламхонов сафимизга келиб қўшилди. Александр Лобанов ва Дамир Темиров билан шартнома узайтирилди. Жамоани тарк этган Станислав Андреевга клубимиздаги фаолияти учун раҳмат айтаман.
- Сиз ишлаган даврдаги энг яхши уч футболчини айта оласизми?
- Қийин. Мен учун барчаси энг яхшиси. Биз 11 январдан йиғинга киришамиз. 20 январдан 1 февралгача Тошкентда, 3 февралдан 18 февралгача Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб борамиз.
Комментарии