RU

Последние новости

12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўйинда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  0 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  104 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  19 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  8

Родолфо Аррубарена: “Ғаниев яхши футболчи, лекин...” Новости

Родолфо Аррубарена: “Ғаниев яхши футболчи, лекин...”

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмон иштирок этишди.

Бош мураббий Родолфо Аррубаренага футболчи Мажид Ҳассан ҳамроҳлик қилди. 

“Бўлажак ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб ОЧЛда қандай ўйнашни жуда яхши билади. Таркибида Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб футболчилари бор. Ўтган мавсум “Пахтакор” Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлганидан хабардормиз. “Ал Васл”да ишлаганимда “Насаф”га қарши ўйнагандик, ўшанда “Насаф” сафида ҳаракат қилган баъзи футболчилар бугунги кунда “Пахтакор” эканини кўрдим. Эртага чиройли ўйин намойиш этиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Родолфо Аррубарена. 

“Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Жуда кескин баҳс бўлишини кутяпман. Барча йигитлар учрашувга тайёр. Ўйинда энг яхши жиҳатларимизни намойиш этиб, уч очко олишни режалаштиряпмиз”, - дейди Мажид Ҳассан. 

- Ўзбекистонда мавсум бошланмаган, рақибни ўрганишда қийинчиликлар бўлмадими?
- “Пахтакор” 3-4та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бундан хабардормиз. Бу жамоанинг ўйин фалсафаси кескин ўзгариб кетган деб ўйламайман. Чап қанотдан ҳужумга ўтишлари, ўнг қанотдан ҳужум темпини оширишлари...Рақиб ҳақда кўп нарса билсанг ҳам ўйин давомида бу ас қотмаслиги мумкин. Эртага стадионга кўпроқ мухлислар келишини кутяпман. Шунингдек, об ҳаво яхши бўлишини истардим. 

- Сиз “Ал Васл” устози бўлганингизда “Насаф”га қарши икки марта ўйин ўтказиб иккаласида ютқазгансиз. Сиз бошқарган жамоалар ОЧЛда ҳеч қандай натижаларга эриша олмаган.
- Иккала ўйинда ҳам ёш футболчиларни майдонга туширганмиз. Сабаби БАА чемпионатида ўз мақсадларимиз бор эди. Сиз айтган статистика тўғри, лекин бу ўйинга таъсир қилади деб ўйламайман. Бу йил майдонга тушиш, ғалаба қозониш ва очко олсак гуруҳдан чиқиш. Ҳар бир клуб янги мавсум ва янги мусобақа олдидан ўз олдига шундай мақсад қўйса керак. 

- Аҳмад Ҳалил охирги учта ўйинда майдонга тушмади. Унда жароҳат борми, Тошкентга келганми?
- Ҳалилда жароҳат йўқ ва “Пахтакор” билан ўйинга тайёр. У Тошкентга келган. 

- Азиз Ғаниев ҳақидаги фикрларингиз.
- Ғаниев жуда яхши ўйинчи, “Насаф”даги ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйинларини кўрганман. Жамоага яқинда келди ва бизнинг фалсафамизга қўшилиб кетишига бироз вақт керак бўлади.




Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли" учрашуви 10 февраль куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика