"Реал"нинг апелляцияси рад этилди
25 авг 2017 14:03
Новости
"Реал"нинг апелляцияси рад этилди
Испания футбол федерацияси "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг "Депортиво"га қарши баҳсдаги (3:0) четлатишга берган апелляциясини рад этди.
Мадрид клубидагиларнинг фикрича, Рамоснинг қоидабузарлиги сариқ карточкага тортмас эди. Футболчи ушбу вазиятда иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
Шундай қилиб, Рамос "Валенсия"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 2-тур учрашувини ўтказиб юборади.
Комментарии