"Реал" ярим ҳимоячиси юқори рақобат туфайли клубни тарк этиши мумкин
18 авг 2017 17:43
Новости
"Реал" ярим ҳимоячиси юқори рақобат туфайли клубни тарк этиши мумкин
"Реал" ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, бунга "Қироллик клуби"нинг хорватиялик хавбеки Матео Ковачич ўйини сабаб бўлиши мумкин. Олдинроқ, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес Ковачични трансферга қўймасликка қарор қилгани эълон қилинган эди.
Льоренте сўнгги мавсумни "Алавес" сафида ижарада ўтказди ва "Реал"га Карлос Касемиронинг биринчи ўринбосари бўлиш ниятида қайтди. Льоренте хизматларига бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии