"Реал" Кейннинг трансферида иккиланмоқда - Перес Мбаппе учун пулни иқтисод қилмоқчи
09 июн 2023 08:47
Новости
"Реал" Кейннинг трансферида иккиланмоқда - Перес Мбаппе учун пулни иқтисод қилмоқчи
Карло Анчелотти ва "Реал" раҳбарияти трансферлар борасида якдил қарорга кела олмаяпти.
Аввалроқ Анчелотти ва раҳбарият Карим Бенземанинг ўрнига Харри Кейнни олиб келиш қарорига келганлиги хабар қилинганди. Бироқ сўнгги кунларда клуб ушбу трансфер борасида иккиланишни бошлаган.
Бу "Реал" президенти Флорентино Перес ҳалиям Килиан Мбаппени ўз таркибида кўришни истаётганлиги билан боғлиқ.
Мбаппенинг трансфери учун "Реал" катта миқдорда маблағ сарфлаши керак. Кейннинг трансфери эса бунга ҳалал бериши мумкин. Перес Мбаппенинг трансфери учун пул иқтисод қилиш ҳақида ўйламоқда.
Бу эса ўз навбатида Карло Анчелоттига ёқмаяпти. У шу мавсумдаёқ клубни кучайтиришни ва Кейнни ўз таркибига қўшиб олишни истайди.
Комментарии