RU

Равшан Муқимов: "Ҳужумда муаммоларимиз борлиги аниқ" Новости

Равшан Муқимов: "Ҳужумда муаммоларимиз борлиги аниқ"

“Локомотив” – “Пахтакор” (0:1) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида майдон эгалари мураббийи Равшан Муқимов иштирок этди.
"Ўйин ёмон бўлди дея олмаймиз. Охирги учта ўйиндан буён ҳужумимизда муаммолар бор ва буни натижага таъсир ўтказди" – дейди Равшан Муқимов.

- Чемпионлик учун имконият қандай?

- Ҳали эртанги ўйинлар ва яна бешта тур бор ундан кейин маълум бўлади.

- Дарвозабон Павел Бугалонинг қандай аҳволда?

- Бу мураббийлар қарори. У машғулотларда иштирок этмоқда.

- Жамоада қандай муаммолар бор?

- Фақат ҳужумда. Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев жароҳат олган.

- Бобур Йўлдошев нега Туркия клубига ўтмади?

- Билмадим у шартнома имзоламаган. Унинг масалалари бўйича саволларга жавоб бера олмайман. Бобур клубда ва барчаси шу. Клубда шартномаси бор. Агентлар бўйича билмайман.
 
- "Пахтакор" кучли ўйнадими ёки "Локомотив"ни ўйини чиқмадими?

- Биз ёмон ўйнаганимиз йўқ. Аммо рақиб яхшироқ ўйнади.

- Ҳаким Фузайлов истеъфога чиқиши мумкинми?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Хозирги вақтда Тошкент клубларидан қайси бири кучлироқ?

- Ўйлашимча "Пахтакор" бу борада кучлироқ дея оламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика