RU

Последние новости

21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  8 21:11Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  53 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  3 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  13 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  7 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16

Равшан Ҳайдаров: Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди Новости

Равшан Ҳайдаров: Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди

Хитойнинг Чанчжоу шаҳрида бугун, 24 октябрь куни U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида жамоа Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашадиган бўлди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа натижаси, жамоалар салоҳияти ва гуруҳдаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Хитой терма жамоасининг мезбон сифатида иштирок этишини ҳисобга олмаса, гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди, дейиш мумкин”, – деди  Равшан Ҳайдаров ЎФФ матбуот хизматига. “Хитой ва Қатар ёшлари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик ва уларнинг қандай салоҳиятга эга жамоа эканлигини биламиз. Уммон эса саралаш баҳсларида Эрон гуруҳда қолдириб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олди. Бу ҳам уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолатдир”.

“Умуман олганда, мусобақада ҳар жиҳатдан тенг кучга эга жамоалар иштирок этади ва уларнинг имкониятларини деярли бир хил. Барчаси жамоаларнинг мусобақага қандай кайфиятда ва қай тарзда тайёргарлик билан келишига боғлиқ. Бу ёшдаги терма жамоалар орасида кимнидир фаворит ёки аксинча аутсайдер дейиш мушкул. Ушбу мусобақа жуда кўп футболчилар учун миллий терма жамоага трамплин сифатида хизмат қилади. Бизнинг терма жамоа футболчилари учун ҳам мусобақа жуда муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу мусобақа орқали улар миллий терма жамоага муносиб эканликларини исботлашга ҳаракат қилишади”.

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 8–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.


Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика