RU

Последние новости

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  2 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  7 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  14 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"

U-20 Осиё кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Сурия (2:0) учрашувидан кейин Ўзбекистон U-20 термаси устози Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида 

- Аввало, футбол байрамини чиройли бошлаб олганимиз билан табриклайман! Айниқса, мухлисларимизни алоҳида эътироф этган бўлардим. Уларга ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз. Ўйин қийин кечишини билар эдик. Сўнгги нуқтани қўйишда ишлашимиз кераклиги кўриниб турибди. Ўйлайманки, стандарт орқали голлар уриб, ҳақли ғалабага эришдик.

- Футболчиларнинг олдинги чизиқдаги палапартишликлари, ҳужумдаги нўноқликлар биринчи ўйин босими билан боғлиқми?

- Босим, ҳаяжон бўладиган нарса. Ўйинчиларимиз ўйинни боғлашда, ҳужумни якунлашда қийналишгани иштиёқ ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ. Ҳужумга нуқта қўйишда қийинчиликка дуч келдик, совуққонлик етишмади. Бу ёшда бундай ҳолатлар учраб туради. Ҳимоядан чиқишда, марказда ҳаммаси меъёрида кечди. Стандартлар эса олдинги чизиқдаги ҳаракатлар маҳсули.

- Умарали Раҳмоналиев илк тур бўлгани боис ҳаяжонланиб ўйнадими?

- Нафақат Умаралида, ҳаммада бўлди. Сурия яккакурашларда бақувват жамоа. Бу кўриниб турибди. Умуман олганда, йигитларимизга раҳмат. Ўйлайманки, ўз савияларини намойиш этиб, чиройли ўйин кўрсатишди.

- Аббос Файзуллаевнинг алмаштирилмагани, яъни ўйин охирида алмаштирилиши унинг ўрнини босадиган футболчи топилмаганиданми?

- Аббос жисмонан тайёр. Охирида чарчаб қолгани кўринди. Алмаштириш режамиз бор эди.  Ҳисоб ишончли кўринишга келгандан кейин, вақти келган пайтда алмаштирдим. Захирада ўйинни кучайтирадиган футболчиларимиз бор, албатта. Аббос керак пайтда югурмасдан ҳам, бехато ва керакли пасларни бера олади. Захирамизда кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Барибир биринчи баҳсда киришиб кетиш қийин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ўйиннинг охиригача ушлаб турдим. Кўп югурмаса ҳам? тўғри пас бериш қобилияти бор. Бугун ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди.

- Йигитларимиз олган сариқ карточкалар даврозамиздан анча узоқда кузатилди. Ҳуштак чалингач, тўпни ўзлари билан бирга олиб кетишяпти, яхшики, ҳакам буни пайқамади...

- Иккала карточка ҳам сиз айтгандек, иштиёқ баландлиги туфайли юзага келди. 2-таймда Сурияни прессинг остида ушлаб туришни режалаштиргандик. Йигитларга ўйиндан олдин ҳам, ўйин давомида ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймасликни таъкидладик. Бу ўйиннинг бир қисми. Йигитлар ҳам буни тушунишади деб ўйлайман. Мухлислар жуда кўп эди, йигитлар бундай атмосферада ҳали ўйин ўтказишмаган, шу ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Муҳими, уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирданоқ кейинги турларга ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Жисмоний ҳолатни тўғрилаш устида иш олиб борамиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика