RU

Последние новости

01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  0 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  5 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  58 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  18

Равшан Бозоров: "Мақсадимиз Ҳаққулобод аҳлини ғалабалар билан хурсанд этиш" Новости

Равшан Бозоров: "Мақсадимиз Ҳаққулобод аҳлини ғалабалар билан хурсанд этиш"

«Динамо» - «Норин» (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Бозоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Ўз вақтида Самарқандда футболчи сифатида ажойиб дамларни ўтказганим боис, бу шаҳарга қайтиш мен учун доим ёқимли. Мухлис мени ҳамон эслаши ҳам хурсанд қилди» - дея гап бошлади Равшан Бозоров.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун мухлислар анча шиддаткор баҳс гувоҳига айланишди. Самарқанддан очко билан қайтишни мақсад қилган эдик, бироқ мезбонлар бизга қараганда кучли эканликларини майдонда кўрсатишди. Шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. «Динамо» тажриба бобида биздан устун эди. Уларга омад тилаб қоламан.

- «Норин» жамоаси ўйини ҳам анча шаклланганлиги кўриниб турибди. Жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Олдимиздаги биринчи ўриндаги масала бу – узоқ муддат катта футболдан бебаҳра қолган Ҳаққулобод аҳлини ғалабалар билан хурсанд этиш. Ўйлайманки, ғалабалар билан уларни хурсанд эта оламиз.

- Биринчи Лига баҳсларининг дастлабки турлари якунига кўра, жорий йилги мавсум биринчиликида ўсиш кузатилаяптими?

- Бу йил Олий Лигага чиқиш учун кураш олиб бораётган жамоалар кўплигини инобатга олиб, айтиш мумкинки Биринчи Лигада ҳам ўсиш кузатилмоқда. Чунки, шундай мавсумлар бўлардики, ҳеч бир жамоани Олий Лигага чиқиш учун даъвогар дея олмасдик. Ҳали қандайдир хулоса қилишга эрта бўлсада, фикримча бу йилги биринчилик баҳслари анча қизиқарли ўтади. Чунки лигада тенгкучли жамоалар сони ҳам ортган.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика