RU

Последние новости

14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  2 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  8 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  19 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5

Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ” Новости

Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”

“Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Мухадов ва жамоа футболчиси Мирза Бекназаров қатнашишди.

- ўйин ҳақидаги режангиз қандай?

- Бош мураббий: Авваламбор хуш келибсизлар! Албатта, ҳар бир жамоа ижобий натижа кутади. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, биз уларни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари орқали ўргандик. Кучли ва кучсиз томонларини аниқладик ва шунга монанд тайёрландик.

- Футболчи: Ҳамма ўйинчиларимиз мураббийимизнинг кўрсатмалари орқали бўлажак баҳс тайёрландик. Ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз.

- “Аркадаг” учун муҳим ўйин. Ўйинга “настрой” қандай? Жамоада тажрибали мутахассис ишлаяпти. Қандай кўрсатмалар берилди?

- Бош мураббий: Ўйинга қўйилган кўрсатмани яширмаймиз. Бу биз Туркман халқи ишқибозлари учун байрамдек. Ўтган йили омадли қатнашдик. Режаларимизни юқори қўйдик. Шундай темпда олға борамиз. Ўтган йилдаги ўйинларимиз, ғалабаларимиз ҳам ўз-ўзидан келгани йўқ. Ушбу мусобақада оддий, енгил ўйинлар бўлмайди. Турнирда кучсиз жамоа йўқ. Чунки биласизлар, мусобақада Роналду жамоаси ҳам бор. Шу сабабли осон учрашувлар йўқ. 

- Равшан Абдураҳмонович, биз бундай турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Барча футболчилар деярли терма жамоа ўзаги. Уларни функционал ҳолатини айтиб ўтсангиз. 

- Функционал томондан 100 фоиз қониқдик. Иккинчи давра ўйинлари старт олди. Профессионал футболчи 5-6 та турдан кейин ўз ўйини топиб олади. Бу ерда таркибдан  тўғри фойдаланиш, агар ўзимизга ишонмасак, бу ерда туришимизни нима кераги бор?

- Жамоани кайфияти қандай? Ўйинга қандай тайёрландинглар? Сиз ҳам тайёрмисиз? 

- Футболчи: Биринчи тур масъулиятли ўйин. Бу ўйинга яхши тайёрландик. Мураббий кўрсатмаларига амал қиламиз, яхши ўйин кўрсатамиз.

- Эртага стадион мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Уларни ғалаба билан хурсанд қила оласизларми?

- Туркманистоннинг ҳамма минтақасидан мухлисларни Аркадаг шаҳрига чорлаб қоламиз. Биринчи ўйинда барча футболчилар мухлислар олдида ютиб, уларни хурсанд қилишни хоҳлашмоқда.

- Равшан Абдураҳмонович, “Андижон” клуби ҳақида фикрингиз қандай? Масалан, позисия бўйича қайси футболчиларини яхшироқ биласиз?

- Айёр, савол. Албатта, биламиз. Айтиб ўтганимдек, ўрганиб чиқдик. Қандай легионерлар тўп суришини биламиз. Дарвозабони Қирғизистон терма жамоасида туради. Яхши савияли жамоа, ўрганиб чиқдик. Бу борада нимадир десам нотўғри бўлади, эртага яхши ўйин кўрамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика