RU

Последние новости

22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  0 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  276 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3

Расмий хабар: Темурхўжа Абдуҳолиқов "Навбаҳор" футболчиси Новости

Расмий хабар: Темурхўжа Абдуҳолиқов "Навбаҳор" футболчиси

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Жамоа  сафига тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов қўшилди. 

Темурхўжа Абдухолиқов 1991 йил 25 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида бошлаган. Кейин эса “Пахтакор” (Тошкент, 2013 йил), “Хайдук” (Сплит, Хорватия, 2014 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2015-2016 йиллар, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йилнинг 1-давраси, 2020-2021 йиллар), “Ал-Сайлия” СК (Доха, Қатар, 2018 йилнинг 1-давраси), “Хор-Факкан” (Хор-Факкан, БАА, 2019 йилнинг 2-давраси) клубларида ўйнаган. 

Ўтган мавсумни эса Навоийнинг “Қизилқум” таркибида ўтказиб, навоийликлар таркибида  жами  28 та ўйинда майдонга тушиб, 2402 дақиқа ҳаракат қилиб, 15 та гол урган ҳолда, 3 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. Миллий терма жамоамиз таркибида эса 18 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 

Бундан ташқари, 31 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2016 йилги мавсумда эса “Локомотив” сафида 22 та гол урган ҳолда, Суперлига (олий лига) тўпурари бўлган.        

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика