RU

Последние новости

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  3 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  2 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  41 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

Расман: "Пахтакор" 3 футболчиси билан хайрлашди Новости

Расман: "Пахтакор" 3 футболчиси билан хайрлашди

"Пахтакор" яна уч нафар футболчи клубни тарк этганини маълум қилди.

Жамоа сафида олий лигада 51 учрашувда 5 тўп киритган таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов билан шартнома тугагани сабабли икки томон келишувига кўра ҳамкорлик тўхталишига келишиб олинди. Соҳибов "Пахтакор" сафида 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистон чемпионига айланган.

Ҳужумчи Темур Толипов ҳам "шерлар" билан хайрлашди. У чемпионат беллашувларида 16 бор майдонга тушганди. Ўтган мавсумни у "Навбаҳор" ва "Обод" клубларида ижарада ўтказган.

Ҳимоячи Ойбек Нурматов 2017 йил ижара асосида "Андижон"да ўйнаганди. Ушбу футболчи билан ҳам ўртадаги ҳамкорлик тўхтатилди.


"Пахтакор" футбол клуби кейинги мавсумни бошқа жамоаларда бошлайдиган Жавоҳир Соҳибов, Темур Толипов ва Ойбек Нурматовга омад тилади.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика