RU

Последние новости

16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  7 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0

"Рақибларнинг етарлича баҳо бермаётгани "Истиқлол"нинг фойдасига ишламоқда". ОЧЛ ва бошқа мавзулар ҳақида душанбеликлар собиқ сардори билан интервью Новости

"Рақибларнинг етарлича баҳо бермаётгани "Истиқлол"нинг фойдасига ишламоқда". ОЧЛ ва бошқа мавзулар ҳақида душанбеликлар собиқ сардори билан интервью

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасининг ОЧЛда қайд этаётган натижалари ва кўрсатаётган ўйини барчанинг эътиборида бўлиб турибди.

Халқаро майдонда илк бор иштирок этаётганига қарамасдан ортда қолган ўйинларда кўпчиликни ажаблантирди. Мусобақадан олдин гуруҳда аутсайдер сифатида қаралган душанбеликлар гуруҳ босқичида кучли жамоалар устидан зафар қучишга улгуришди. Албатта уларнинг ушбу муваффақиятларига ҳамма турлича фикр, мутахассислар ўзининг муносабатини билдирмоқда. 

Биз билан суҳбатда бўлган "Истиқлол" собиқ футболчиси, айни пайтда Памирнинг ЦСКА клубида тўп тепаётган Фатхулло Фатхуллоев қадрдон жамоасининг ОЧЛдаги иштироки ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Истиқлол"нинг кутилмаган натижалари борасида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Собиқ жамоангизнинг ОЧЛдаги ўйинларини кўриб боряпсизми? Айнан қайси жиҳати сизни хайрон қолдирмоқда?

- "Истиқлол" иштирокидаги ўйинларда кузатиб бормоқдаман. Жамоадаги аксарият футболчилар дўстим ҳисобланади. Шу қатори мен ҳам уларга мухлислик қиляпман. Қайд этаётган натижалари чиндан ҳам қойилмақом. Шунингдек футболчилар намойиш қилаётган ўйин ҳам яхши, дея оламан. 

- Муваффақиятларда асосий омил нима бўлмоқда? Кучли иштиёқ ёки мураббийнинг танлаётган тўғри тактикаси?

- Йигитларда бундай нуфузли турнирда ўзини кўрсатиб олиши учун хоҳиш ва иштиёқ ҳам устунлик қилмоқда, дейишим мумкин. Жамоа майдонда мураббийнинг кўрсатмаларини тўла тўкис бажараётгани натижаларда акс этмоқда. Ушбу муваффақиятлар тожик футболи учун катта ютуқ ҳисобланади. "Истиқлол"да ўз вақтида ўйнаганман. Жамоа бу босқичга келгунига қадар катта меҳнат қилди. 

- Рақибларнинг етарлича баҳо бермаётгани "Истиқлол"нинг фойдасига ишламоқда, десак тўғри бўладими? 

- Олдинги икки ўйинда сиз айтган нарса кўзга ташланди. Рақиблар бироз "Истиқлол"нинг имкониятларини тўғри баҳоламади. Футболчилар эса бундан фойдалана олишди ва исталган жамоа билан ўйнай олишларини исботлашди. Бунинг натижасида футболчиларда ўз кучига бўлган ишонч янада ортди. Ҳозир уларда кайфият ва ишонч юқори нотага чиққани табиий. Шундай экан эндиликда "Истиқлол"даги иштиёқни тўхтатиш қийин. Муҳими олдинга интилишда давом этиш керак. Агарда тўхтаб қолсангиз муваффақиятга эриша олмайсиз. 

- Тожикистонда футбол йилдан йилга ўсиб бораётганини кўришимиз мумкин. Агарда ҳаракатлар шу зайилда давом этса мамлакат футболи яқин йилларда Осиёда етакчилар қаторига кира оладими?

- Ҳа албатта. Футбол ҳозирда бир жойда тўхтаб қолаётгани йўқ. Худди шунингдек Тожикистонда ҳам. Бундан жуда хурсандман. 

- 2019 йилнинг иккинчи даврасида "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган эдингиз. Жуда яхши эслаймиз, ўшанда жамоа ҳар бир учрашувда охиригача курашар ва характер кўрсата оларди. Ундан олдинги йилларда чемпионатда юқори ўринлар учун курашарди. Мана шундай жамоа ҳозирда Про лигада иштирок этмоқда...

- Ушбу саволингиз ҳам бевосита суҳбатимизга боғлиқ экан. Ўшанда мен "Истиқлол"ни тарк этиб "Бухоро"га келганимда қийналганман. Чунки Душанбе жамоаси билан етакчилар қаторида юрардик.  "Бухоро"да жамоани кучлилар қаторида сақлаб қолиш учун ўйнаганмиз. Шуниси билан фарқ қилган. Лекин ўшанда менга Ўзбекистон чемпионати манзур келганди. 

- Сўнгги пайтларда кўп жамоа алмаштирмоқдасиз...

- "Бухоро"дан сўнг "Хўжанд"га ОФК кубогига йўлланма олиши учун кўмаклашдим. Кейин эса Ҳиндистон чемпионатида ўзимни синаб кўриш истаги туғилди. Менда кўпгина вариантлар бўлганига қарамасдан оилам ва яқинларим олдида бўлишни истадим. Шунинг учун бу йил Памирнинг ЦСКА клуби таклифини қабул қилдим. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика