Рамос ва Неймар ҳали сафга қайтмади, икки ҳафтадан сўнг жамоа "Реал"га қарши ўйнайди
02 фев 2022 21:22
Новости
Рамос ва Неймар ҳали сафга қайтмади, икки ҳафтадан сўнг жамоа "Реал"га қарши ўйнайди
ПСЖ футболчилари Серхио Рамос ва Неймар жароҳатлардан тикланишда давом этмоқда.
Рамос ва Неймар бугун парижликларнинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмади. Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик футболчи спорт залда ҳамон индивидуал тарзда шуғулланмоқда.
Испаниялик ҳимоячи эса мушак қисмидан жароҳат олди ва Франция кубоги 1/8 финалида "Ницца"га қарши ўйинни ўтказиб юборди (0:0, пен. 5:6). Неймар ноябрь ойидан бери ПСЖ сафида майдонга тушмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни ПСЖ Лига 1 23-тури доирасида "Лилль"га қарши ўйинда майдонга тушади. Икки ҳафтадан сўнг, 15 февраль куни парижликлар ЕЧЛ 1/8 финалида "Реал" билан тўқнаш келишади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии