Рамос Марселога: "Биз бир жамоамиз, аммо ҳеч ким майдонда курашмаяпти"
05 фев 2018 11:10
Новости
Рамос Марселога: "Биз бир жамоамиз, аммо ҳеч ким майдонда курашмаяпти"
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Леванте"га қарши ЛаЛиганинг 22-тур учрашувидан сўнг ҳисларига эрк берди.
Зинедин Зидан шогирдлари 89-дақиқагача 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишаётган эди, бироқ рақиб футболчиси сўнгги дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва учрашувда дуранг қайд этилди.
"Бундай бўлмаслиги керак. Биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонмоқдамиз, тўп учун курашиш керак, аммо майдондаги ҳеч ким бундай қилмади. Марсело, биз - бир жамоамиз" - дейди Рамос.
ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.
Комментарии