RU

Последние новости

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  129 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  19 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  4 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор Новости

"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор

Адриен Рабьо Италияга қайтиши мумкин, Роу ҳам кетади.

Бугун маълум бўлишича, "Марсель" Адриен Рабьо ва Жонатан Роу ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг, иккала футболчини ҳам трансферга қўйган. Клуб бу ҳақда расман маълум қилди. Жамоа ички муҳитига таъсир ўтказган футболчилар кечирилмади. RMC Sport хабар беришича, 30 ёшли Адриен Рабьони қисқа муддатда сотиш қийин бўлса-да, унга йирик клублар, жумладан "Ювентус" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда.

Рабьо 2019 йилдан 2024 йилгача "Ювентус" сафида тўп сурган ва эркин агент сифатида жамоадан кетган.

2024/25-йилги мавсумда яримҳимоячи Лига 1да 29 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.


Эслатиб ўтамиз, Лига 1'нинг 1-турида "Ренн"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) "Марсель" клубининг кийим алмаштириш хонасида футболчилар ўртасида муштлашув келиб чиққанди.

Ҳаммаси Роудан бошланди, у танқиддан ғазабланиб, Рабьога шапалоқ туширмоқчи бўлди. Ходимлар уларни ажратишдан олдин футболчилар бир-бирига зарба беришга улгурди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
19 авг 23:35:50
Trade
Rabo emas Rabio bo'lardi adashmasam Yoki Bizni tilda Rabiyo
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика