RU

Последние новости

08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  4 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

"Қўқон-1912"ни яна бир футболчи тарк этди Новости

"Қўқон-1912"ни яна бир футболчи тарк этди

Қўқонлик футбол мухлисларининг севимли футболчиларидан бири бўлган Суҳроб Бердиевнинг шартномаси якунланганлиги сабабли "Қўқон-1912"ни тарк этди.

2016 йилги футбол мавсумида "Қўқон-1912" жамоаси сафига келиб қўшилган Бердиев ўзининг ажойиб финтлари, бетакрор узатмалари ҳамда чиройли голлари билан жамоа мухлисларининг қалбларидан чуқур жой эгаллади.

"Ўтган йиллар давомида Қўқон ўз уйимдагидек бўлиб қолган эди. Бу жамоа ва унинг мухлислари бир умр қалбимда қолади. Фаолиятим давомида мени қўллаб турган , жароҳат олиб майдонда кўринмай қолган пайтларимда ҳам мени унутмаган мухлисларимдан чексиз миннатдорман. Қўқонлик мухлисларга катта раҳмат айтаман. Жамоага келаётган мавсумда омад тилайман" - дейди Суҳроб Бердиев.

Биз ҳам ўз навбатида Суҳроб Бердиевнинг кейинги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Бердиевнинг Қўқон футболига қўшган улкан ҳиссасини унутмаймиз!", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача "Қўқон-1912"ни Муҳаммаданас Ҳасанов, Шоҳназар Норбеков каби футболчилар тарк этганди. 






Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика