RU

Последние новости

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

«Қўқон-1912»: Тошкентда фарм-клуб очилди Новости

«Қўқон-1912»: Тошкентда фарм-клуб очилди

Теги :  Қўқон-1912
«Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти жамоани келажакда Республикамизнинг етакчи жамоаларидан бири бўлиши учун астойдил ҳаракат қилмокда.

Бу ҳаракатлар самараси ўлароқ куни кеча Тошкент шаҳрида жамоанинг фарм-клуби очилди. Эсингизда бўлса бир пайтлар Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Қўқонда шундай фарм-клуб очган эди. Мана энди бунинг акси бўлиб қўқонликлар Тошкент шаҳрида шундай клуб очишди. Фарм-клубда 1998-2000 йилларда туғилган болалар Тошкент шаҳар биринчилигининг 2-лигасида тўп тепишади. Бу жамоага истеъдодли ешлар мураббийи Фарҳоджон Раҳимбердиев устозлик қиладиган бўлди. Жамоа машғулот ва уй ўйинларини ўтказиши учун Тошкент тўқимачилик комбинати ўйингоҳи ижарага олинди. Фарм-клуб очишдан мақсад «Қўқон-1912» жамоасиги янги футболчиларни тарбиялаб етказиб беришдир.

Мухлисларда савол туғилиши мумкин жамоага ёш футболчиларни Қўқонда тайерласа бўлмайдими? Бу борада ҳам жамоада ишлар фаол олиб борилмокда. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти биринчилиги 2-лигасида жамоанинг ёш футболчилари тўп тепишмоқда. Яна бир янгилик эса энди Қўқон жамоаси ўзининг акдемиясига ҳам эга бўлади. Бунинг учун Қўқон шаҳридаги собиқ «Орленок» лагерининг 3 гектарли ҳудуди «Қўқон-1912» жамоасига берилди. Шу кунларда бу жойда акдемия қурилишини бошлаш учун вилоят ҳокимлигига ҳужжатлар тайерланмоқда. Вилоят раҳбарининг фармони чиқиши билан бу ишлар ҳам бошлаб юборилади. Биз юқоридаги ишларни бажарилишида «Қўқон-1912» жамоаси раҳбариятига куч-қувват ва омад тилаймиз. Ишонамизки Қўқон жамоаси келажакда албатта ватанимизнинг энг кучли жамоалиридан бири бўлади.

Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика