RU

Последние новости

19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  14 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  17 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  18 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   11 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Қайси жамоадан кўп очко олганмиз? Новости

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Қайси жамоадан кўп очко олганмиз?

Теги :  Қўқон-1912
Мухлислар учун мавсум якунларига доир яна бир қизиқарли маълумотни тақдим этамиз. Бугун "Қўқон-1912" қайси жамоадан кўп очко олгани ҳақида сўз юритамиз.

Футболчилар якунига етган мавсумда иккита жамоадан олтитадан очко олишга муваффақ бўлишди. Аниқроғи, “Нефтчи” ва “Шўртан” жамоаларига қарши кечган учрашувларда "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келган.

Тўрт жамоадан эса тўрттадан очко олинган. “Бухоро”, “Обод”, “Динамо” ва “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувларда  ўз майдонида ғалаба қозониб, сафарда дуранг натижа қайд этишган.

“Қизилқум”, “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши кечган ўйинлардан уч очкодан қўлга киритилган. Ҳар учалла рақибни ўз майдонида мағлубиятга учратган.

Тўртта жамоадан бир очкодан олинган. “Локомотив”, “Пахтакор”, “Машъал” ва “Олмалиқ”қа қарши кечган ўйинлардан бир очкодан олишга эришилган. “Локо” ва “Пахтакор” билан Қўқонда дуранг ўйналган. Қолган икки рақиб билан эса меҳмонда кучлар тенг келган.

“Насаф” ва “Бунёдкор” клублари билан кечган баҳсларда мағлубиятга учралган. Бу икки рақибдан ушбу мавсумда очко олинмади.

Шуни айтиш жоизки, очко тўплаш бўйича футболчилар сўнгги уч йилдаги энг яхши кўрсаткичга эришишди.



Очколар тақсимоти:

“Насаф” – 0

“Обод” – 4

“Қизилқум” – 3

“Нефтчи” – 6

“Динамо” – 4

“Машъал” – 1

“Металлург” – 3

“Шўртан” – 6

“Пахтакор” – 1

“Навбаҳор” – 4

“Локомотив” – 1

“Бухоро” – 4

“Бунёдкор” – 0

“Сўғдиёна” – 3

“Олмалиқ” – 1

Жами – 41 очко

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика