Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди
01 янв 00:15
Новости
Лига "Яйпан" клуби тузилмасини ўрганишни бошлади. Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан клуб тез орада Лига аъзолари сафига қабул қилиниши кўзда тутилган.
Туманда "Турон" футбол клубидан мерос бўлиб қолган тайёр инфратузилма мавжуд. “Яйпан” клуби Фарғона вилояти футбол ассоциацияси қошида ташкил этилган бўлиб, у айни вақтда собиқ “Турон” клубининг базаси ва стадионларидан фойдаланмоқда. Шунингдек, Яйпан ўз футбол мактабига эга. Лига талабига кўра, футбол мактабининг 2008-2015-йил ёш тоифалари бўйича энг камида 25 нафардан тарбияланувчиси бўлиши лозим. Январь ойи давомида клуб ўз тарбияланувчиларини MyLeague платформасига юклаши кўзда тутилган.
"Яйпан" 2025-йилги Фарғона Иккинчи лигасида ўтказган, якунда вилоят кубогини қўлга киритган. Ўзбекистон туманида жойлашган стадион майдонини қайта жонлантириш ва Лига талабларига мослаш режалаштирилган бўлиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилиши юзасидан кафолат берган.
"Яйпан" клубининг Лигадаги мақоми, тумандаги футбол майдони парваришини яхшилаш ва уни сифатли ҳолатга келтириш масалалари Лига томонидан ўрганилади. Кейинги барча масалалар Лига расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии