RU

Последние новости

11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  1 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  4 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   3 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  15 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0

“Қўқон-1912” жамоаси янги йил тадбирини ўтказди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

“Қўқон-1912” жамоаси янги йил тадбирини ўтказди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теги :  Қўқон-1912
27 декабрь куни Қўқон шаҳридаги “Ўрда” ресторанида “Қўқон-1912” жамоаси 2016 йил якунлари ва янги йил муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.
Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Анорқулович Абдуллаев, Фарғона вилоят Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе, клуб раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Тадбирда таниқли сўз устаси, актёр Анвар Мирзо бошловчилик қилди. Дастлаб Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев тадбирни очиб бериш учун сўзга чиқди.
–  Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман. Якунига етган футбол мавсум биз учун оғир кечди. Лекин шундай бўлса-да, чемпионат якунида ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олдик. Янги мавсумда жамоамиз олдига юқори мақсадларни қўямиз. Насиб бўлса, мухлисларимиз ҳали Осиё Чемпионлар лигаси ўйинларидан баҳраманд бўлишади.

Қўқонлик футбол мухлислари ўта талабчан. Шунинг учун янги мавумда жамоа олдига 6-ўринни олиш вазифасини қўямиз. Бунинг учун “Қўқон-1912” жамоасида барча имкониятлар мавжуд.

Шундан кейин мавсум давомида “Қўқон-1912” жамоаси вакилларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.



Жамоани қийин вазиятдан олиб чиққан бош мураббий Нўъмон Ҳасанов, якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган Носир Отақўзиев, янги мавсумни мураббийлар штабида бошлайдиган Азиз Тўхтабоев ва Андрей Баклановлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Шундан кейин сўз навбати Фарғона вилоят Футбол футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзега берилди. Бир неча йил Қўқонда фаолият олиб борган таниқли мутахассис барчани янги йил билан табриклар экан, қисқача ўтган йилги натижаларни ёдга олиб ўтди. Шунингдек, Тоҳир Кападзе янги мавсум олдидан “Қўқон-1912” жамоасига омад тилади.Бндан ташқари, вилоят ҳокими вакили Маъруф Турдиматов ҳам барчани янги йил билан қутлаб, янги мавсум олдидан жамоамизга омад тилади.

Айтганча, шу куни “Мухлислар клуби” вакиллари ҳам жамоа томонидан тақдирланишди. Хусусан, йил давомида жамоа билан бирга бўлган “Мухлислар клуби га “Ташаккурнома” ҳамда қимматбаҳо совғалар берилди.

Тадбир давомида шунингдек, бир қатор мутахассис ва мухлисларга ҳам сўз берилди.

Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар барчага хушкайфият улашди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир янги мавсум олдидан жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.

Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда тугатди.



dsc_1298-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1323-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1300-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1345-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1310-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1321

dsc_1330-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1366-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1373-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1432-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1399-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1454-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1459-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

dsc_1484-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости

Лучшее за неделю

Яндекс.Метрика