RU

Последние новости

22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  5 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  0 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  1 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  4 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  10 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  6 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  1 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  2 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  20 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  8

"Қўқон-1912" ҳам тайёргарликни бошлади Новости

"Қўқон-1912" ҳам тайёргарликни бошлади

Айни пайтда мамлакатимизнинг бир қатор жамоалари янги мавсум тараддудини бошлади.
Хусусан биринчи лига вакили "Қўқон-1912" ҳам бу борада йиғинга эртароқ киришди.

Жамоа аъзолари режага кўра, кеча клуб базасида йиғилди. Айни пайтда бош мураббий Тохир Кападзе Тошкентда ўтаётган ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётгани боис, футболчиларни ёрдамчи мураббий Муҳиддин Абдувалиев шуғуллантирмоқда.

Таркибда асосан маҳаллий футболчиларни учратиш мумкин. Шунингдек бу йилги мавсумни "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" жамоаларида ўтказган Жалил Кимсанов, охирги йилларда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Собир Ҳамидов айни пайтда қўқонликлар билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда. Бундан ташқари иқтидорли посбон Нодир Ашурматовнинг ҳам "Қўқон-1912" йиғинида қатнашаётганини айтиб ўтиш керак.

"СА"га маълум қилишларича мазкур йиғин 29 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. 4 январдан бошлаб эса, йиғиннинг иккинчи қисми старт олади.

Бу борада жамоа устози Тохир Вейсалович шундай деди:
- Дастлабки йиғинда асосий эътиборни қўқонлик йигитларга қаратамиз. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Қўқонда маҳоратли футболчилар талайгина. 1994-95-96 йилларда таваллуд топган ёшларни ҳам саралаб олишни режалаштирганмиз. Қарашларимизга мос келганини жамоада олиб қолиб, келгуси йиғинларимизда ҳам синаб кўрамиз. Тошкентда кечадиган бўлажак йиғинимизда эса бошқа вилоятлик футболчиларни ҳам синаб кўришимиз мумкин. Лекин яна қайтариб айтаман, биз асосий эътиборни қўқонлик футболчиларги қаратамиз.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика