RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Қизиқ статистика: “Бунёдкор” роппа-роса бир йил ўтиб, пенальти тепди Новости

Қизиқ статистика: “Бунёдкор” роппа-роса бир йил ўтиб, пенальти тепди

Кеча олий лига 23-турини бошлаб берган баҳсда “Бунёдкор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида “Сўғдиёна” сардори Собир Ҳамидов ўз жарима майдончаси ичида Анвар Ғофуровга нисбатан қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам Азиз Асимов ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади.

Ушбу пенальти 2015 йилги футбол мавсумида “Бунёдкор” фойдаси учун белгиланган илк 11 метрлик жарима зарбаси бўлди. Бу йил ҳисобидан “қалдирғочлар” жиззахликларга қарши баҳсгача жами 35та (ОЧЛда 7та, чемпионатда 22та, кубокда 6та) учрашув ўтказишган ва уларнинг ҳеч бирида пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлмагандилар. Аксинча, юқоридаги рақамларда кўрсатилган баҳсларда “қалдирғочлар” дарвозаси томон жами 8та (ОЧЛда 4та, чемпионатда 4та) пенальти белгиланганди.

“Бунёдкор”нинг кечаги баҳсда “Сўғдиёна” дарвозасига киритган биринчи голини Шакер Зуаги пенальтидан амалга оширганини юқорида айтиб ўтдик. Бунгача “Бунёдкор” роппа-роса бир йил илгари, аниқроғи 2014 йилнинг 25 сентябрь санасида пенальти тепган эди. Ўшанда “Жар” стадиони “Насаф” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик зарбани Темур Аюпов голга айлантирганди.

Ортда қолган 22та тур якунига кўра, биргина “Бунёдкор” жамоаси пенальти тепмаган жамоа бўлиб турган эди. Бу серия 23-турга келиб йўққа чиқди.


Олий лига-2015да жамоаларнинг пенальти тепиш борасидаги кўрсаткичлари

Жамоа

Белгиланган

пенальти                  

Урилган

пенальти                

ОЛМАЛИҚ

6

5

ПАХТАКОР

5

4

ЛОКОМОТИВ             

5

3

АНДИЖОН

5

5

НАСАФ

4

3

СЎҒДИЁНА

4

2

НЕФТЧИ

3

2

МЕТАЛЛУРГ

3

3

ҚИЗИЛҚУМ

3

3

МАШЪАЛ

3

1

ШЎРТАН

2

2

НАВБАҲОР

2

1

ДИНАМО

1

1

БУХОРО

1

1

ҚЎҚОН-1912

1

1

БУНЁДКОР

1

1


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика