RU

Последние новости

01:00ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари  4 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  1 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  4 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3

“Қизилқум” навбатдаги учрашувда “Навбаҳор”дан устун келди Новости

“Қизилқум” навбатдаги учрашувда “Навбаҳор”дан устун келди

Теги :  Қизилқум
Шу кунларда Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Кончиларнинг бу галги рақиби Наманганнинг “Навбаҳор” футболчилари бўлди.

Ўйинни Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” вакиллари кўтаринки руҳда бошлади. Гарчи, баҳсни навоийликлар ҳужумкор руҳда бошлашган бўлса-да, учрашувнинг 16-дақиқасида ўз жарима майдончалари ичкарисида қоидани бузишди. Бош ҳакам Ильгиз Танташев иккиланмасдан ўн бир метрли нуқтани кўрсатди. “Навбаҳор”нинг украиналик легионери Александр Пишчурнинг берган зарбасини дарвозабон Эркин Жабборов бартараф этди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Шундан сўнг, навоийликлар бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. 20-дақиқада жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатилган тўпни “Қизилқум” жамоаси ҳужумчиси Вячеслав Шевченко боши билан рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди — 1:0.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа мураббийлар штаби таркибларда ўзгартишларни амалга оширганлигига қарамай, ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади ва якунда “Қизилқум” аъзолари “Навбаҳор”дан устун келдилар.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ўртоқлик учрашуви

2016 йил 17 февраль

“Қизилқум” (Навоий) — “Навбаҳор” (Наманган) — 1:0 (1:0).

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Азизбек Усмонов, Алишер Юсупов, Самандар Шодмонов, Андрей Деркач, Илҳом Юнусов, Шерали Жўраев,  Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ғайрат Жумаев,Отабек Нарзуллаев, Нодирхон Камолов, Сарваржон Холматов, Файзулла Қамбаров.

“НАВБАҲОР”: Алибек Туропов, Тоҳир Шамсиддинов, Игорь Голбан, Хайрулло Каримов, Азиз Ғуломхўжаев, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Анвар Ражабов, Акром Баҳриддинов, Александр Пишчур.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Арслонов, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Обид Жўрабоев, Дониёр Усмонов, Нодир Мавлонов, Сардор Азимов.

Гол: Вячеслав Шевченко (20).

16-дақиқада Александр Пишчур (“Навбаҳор”) пенальтини амалга ошира олмади.

Четлатиш: Хайрулла Каримов (79).

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Бунгача кончилар Тошкент йиғини доирасида “Сўғдиёна”ни 5:3, “Оқтепа”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 февраль куни ўтказади. Шу куни навоийликлар Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан ўзаро куч синашади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика