RU

Последние новости

20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  23 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6

Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди Новости

Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

"Қизилқум" – ОКМК 0:1

Голлар: 34 - Аброр Каримов

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев

Захира ҳаками: Алишер Рахимкулов

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

AVAR ҳаками: Александр Буров

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

Комиссар: Феруз Ғаниев

"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (17.Акмалжон Музаффаров, 90'), 10.Ислом Кенжабоев, 11.Олексий Шебетун (70.Шоҳруз Норхонов, 63'), 15.Никола Кумбурович, 16.Асрор Ғофуров (9.Шаҳзод Туропов, 9'), 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуруллаев, 31.Жамбули Жигаури (14.Алишер Шукуров, 63'), 79.Диёр Раҳматуллаев.

Захира: 4.Илҳомжон Ваҳобов, 6.Муродали Усмонов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов.

ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Азиз Холмуродов (27.Урош Койич, 80'), 10.Асадбек Собиржонов, 17.Нодирбек Абдураззоқов (18.Риан Исломов, 80'), 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 28.Ариҳиро Сентоку (8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 90+6'), 44.Аброр Каримов, 88.Сиаваш Ҳақназарий (16.Наоаки Сенага, 59').

Захира: 11.Али Абдураҳмонов, 13.Элдорбек Бегимов, 21.Ҳазратжон Турсунқулов, 22.Саидавзалхон Аҳроров, 35.Жавоҳир Илёсов.

Огоҳлантиришлар: 49 - Олексий Шебетун, 55 - Шаҳзод Туропов, 76 - Файзуллобек Жуманқўзиев, 77 - Ислом Кенжабоев, 84 - Акмал Рустамов ("Қизилқум" бош мураббийи)


90+6. Ўйин якунланди.

90+5. Кенжабоевнинг зарбаси рекошетга учраб, дарвозага аниқ бормади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Қизилқум" футболчисининг узоқдан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.

85. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилди, барибир ҳисобга олинмади.

84. Эътирозлари учун "Қизилқум" бош мураббийига сариқ карточка кўрсатилди.

82. "Қизилқум" футболчиси Шоҳруз Норхонов гол урди, бироқ бу вазиятда ОКМК дарвозабонига нисбатан фол ишлатилгани маълум бўлди. Гол ҳисобга олинмади.

81. Сўнгги 10 дақиқалик бошланди. Навоийликлар фаол ҳаракат қилмоқда.

79. Раҳматуллаев тўпни жарима майдончасига узатди, бироқ бу кучли бўлди, якунда дарвозабон тўпни ушлаб олди.

79. Яна бир жарима зарбаси қўйилди "Қизилқум" фойдасига.

75. Жуманқўзиев рақиб футболчисини йиқитди. Икки жамоа футболчилари ўртасида тортишув бошланди.

71. Даҳшат вазият ОКМКда! Муқимжонов бошлаган ҳужум чапга кўчди. Футболчи тўпни марказга узатди, Собиржонов берган зарба қайтди, якуний зарбани Азиз Холмуродов берди, аммо ноаниқ. 4-5 метрлардан берилган зарба эди... 

70. Яхши вазият бўлди "Қизилқум"да. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум марказга кўчди, якуний зарбани Кенжабоев берди, бироқ аниқ бўлмади. 

67. Исломнинг тепган тўпи "жонли девор"дан ўтдию, бироқ уёғишаш тўхтаб қолди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда якунловчи зарбани Шукуров берди, бироқ ноаниқ.

67. "Қизилқум" жарима зарбасига эга, тўп олдида Кенжабоев. 

63. Ҳар икки жамоа ҳам захирадан янги кучларни ўйинга "ташламоқда".

55. Навоийликлар олдинга ўтмоқда.

51. Ушбу бўлим ҳам биринчисидек сокинликда бошланди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. "Қизилқум" бўлим сўнггида тўп назорати бўйича устунликни олмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. Яхши ҳужум бўлди. ОКМКдан! Холмуродов тўпни марказроққа узатди, тўп Абдураззоқовга келиб тушди, унинг тепган тўпи ноаниқ бўлди.

36. Буёғига майдон эгалари қандай муносабат қила олади, қизиқ.

Бурчакдан узатилган тўпни Каримов дарвозага йўллади ва гол урди!

34. ГОЛ! Аброр Каримов ҳисобни очди!

26. Нодирбек Абдураззоқов жарима зарбасидан дарвоза томон тепди, бироқ тўп дарвозага етиб бормади.

24. "Қизилқум" ўтган вақт мобайнида нисбатан фаолроқдек кўринмоқда. Бироқ ОКМК қарши ҳужумда рақибини "ушлаш"га ҳаракат қиляпти.

17. Яна мезбонлар олдинга ўтди. Ҳаволатиб тўп ОКМК жарима майдончасига узатилди, бироқ олмалиқликлар посбони тўпни ушлаб олди.

16. Самандар Шукуруллаевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

12. ОКМК тўп назоратини "қўлига олмоқда".  

9. Асрор Ғофуров жароҳат сабаб ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди. У алмаштирилди.

6. Ўйин боши анча сокинлик билан ўтмоқда. Ҳозир айтарли вазият кўрмадик.

1. Ўйин бошланди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган баҳс – "Қизилқум" – ОКМК учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
18 мар 21:58:55
Davlatbek Akmalov
Hakam faqat Qizilqumga sariq berishga kelganmi deyman
+1   
18 мар 21:58:52
Азим Исмаилов
Косимов эски тулкиларан 0-1 ни ушлаб колишни билади
Кизилкум ни тренери хакикий довдир экан 0-1 ютказяпти 90 минутда 2 та уйинчини алмаштиряпти ха шуни 75 минутда килса булмайдими
+1   
18 мар 19:59:13
Гиждувон супер лига сари олга.
Кушниларга омад
   
19 мар 00:17:31
Ohcoxhhphxx Hfpjfccj0
Косимов?судяларнисотиболган?углибошкакамандадауйнаббилмайди?отабола?футболи0тенг
   
19 мар 00:11:05
Jamshid Husainov
Firdavs ker uyingga ikkita non olganingda bolalaringga yedirma bolalarda ayb yoq harom yeb oʻsmasin
   
18 мар 23:19:34
Intermilano
Жаноб Норсафаровга вообще гап йук, 11 та уйинчи югуриб шунча мехнат килади битта хакам хаммасини такдирини хал килиб кояди, бунака сотилган футбол уйнагандан уйнамаган яхши, канака шармандалик билан чикиб кетди хакам стадиондан, руза ойида виждони хам кийналмайди хакамни
   
18 мар 22:26:31
Кодиржон
Мани енг севимли футболчим булган Миржалол ака Косимовди табриклиман галабалар давоми булсин
   
18 мар 21:48:24
Мирхан
ХАКАМ ОЛМАЛИККА ЙОН БОСГАНИ ОЧИКЧАСИГА БИЛИНДИ.
-1   
18 мар 20:56:56
SUPERMEN SUPERMEN
QIZILQUM URADIYOV GOL
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика