RU

Последние новости

15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  0 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  10 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  2 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  3 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  3 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   7 10:13Мбаппе жароҳат олди  4

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат Новости

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат

Мавсумни “Сўғдиёна”да бошлаган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян давралар оралиғида жамоасини алмаштирди.

34 ёшли футболчи АГМКга кўчиб ўтди. Шундан кейин биз Филипосян билан боғланиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- АГМКга ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Оддий тарзда амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишган ҳолда келишувга эришди. Шу тариқа, АГМКга ўтишим амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1,5 йилликга мўлжалланган. 

- “Сўғдиёна”ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Ҳеч қандай сабаб йўқ. Юқорида айтганимдек, икки клубнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилди. 

- Бироқ жиззахликлар сафига катта  мақсадлар билагн келгандингиз. Чемпионат ва ОФК кубогида юқори мақсадларни қўйгандингиз?

- Йил бошида шундай дегандим ва охирги ўйинларни ўйнадим. Ниятлар яхши ва жиддий эди. Нима бўлган тақдирда бу энди ўтмишга айланди.



- “Қизилқум” билан ўйинни биринчи бўлимидаёқ алмаштирилдингиз. Кетиш сабаби шундами?

- Йўқ. Дарҳақиқат, “Қизилқум” билан ўйинда бутун жамоанинг ўйини қовушмади. Қолаверса, рақиб ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Футбода мана шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. 

- АГМКда рақобат жуда юқори. Бу сизни асло чўчитгани йўқми?

- АГМКга ўтганимдан  жуда мамнунман. Олмалиқликларга қўлимдан келганча ёрдам беришни  истайман. Рақобат ҳамма жойда бор. Бунга ҳар доим тайр бўлиб келганман. Ёшим 34да ва ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Рақобатдан чўчиганим йўқ.

- Легионер бўлишингиз учун хориждан таклифлар бўлганмиди?

- Таклифлар бўлди. Аммо, оиламни даврасида кўпроқ вақтимни ўтказишни истадим ва бўлган барча таклифларни рад қилдим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика