Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади
13 мая 2024 13:48
Новости
Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади
Суперлига 7-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" учрашуви якунига етганидан сўнг "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби ўйинчилари – Ўткир Юсупов ҳамда Аброр Исмоилов рақиб жамоа мухлисларига қарата номақбул хатти-ҳаракатларни амалга оширган.
Лига комиссарининг билдиргиси асосида уларнинг иши ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футболчилар, мураббийлар, шунингдек, жамоалар расмийларини профессионал бўлишга чақиради. Лига байроғи остида ўтказиладиган учрашувлар давомида этика ҳамда ўзини тутиш қоидаларидан четга чиққан ҳар қандай расмий шахс тегишли тартибда жазоланади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии