RU

Последние новости

14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3

Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг" Новости

Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир учрашув, кучли рақибга қарши босимларга бой ўтган ўйин. Бугун йигитлар ўзларини нимага қодир эканликларини исботлаш учун ҳам ҳаракат қилишди. "Бунёдкор" сўнги ўринларда юрадиган жамоа эмас, биз бу вазифани босқичма-босқич уддалашимизга ишонамиз. Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.


- Жамоангиз биринчи бўлимда ҳужумкор футбол кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнади. Бу қизил карточка туфайлими?


- Мен мураббий сифатида натижани ҳоҳлайман. Кучли рақибга қарши 10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас, қизил карточкадан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик. Мезбонларга имкон қадар бўш худуд қолдирмасликка интилдик.


- "Насаф" намойиш этган ўйин ҳақида фикрингиз?


- "Насаф" жуда кучли жамоа. Клубда энг яхшилардан бўлган мураббийлар штаби ишлайди. Ҳужумкор, курашувчан ва зўр жамоа.


- Битта ғалаба жамоада нималарни ўзгартириб юборади?


- Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг. Шу каби кучли клублар билан ўйинда очко қўлга киритилиши жамоа руҳиятини кўтаришга, йигитларда ўзларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилади.


- Италия футболидан қандай тактик услубларни жамоага олиб кирмоқчисиз?


- Суперлига кучли футболчилар ўйнайди. Чемпионат даражаси ҳам юқори даражада. Ғалаба қозониш учун метин ҳимоя керак. Италия футболи ҳимоя чизиғи билан ном қозонган. Жамоага ҳужумкор ўйин билан бир навбатда темир ҳимояни ҳам олиб кирмоқчимиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика