"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин
18 мая 2024 14:31
Новости
"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин
"Ливерпуль" ярим ҳимоячисига "Реал" қизиқиш билдирмоқда.
Гап аргентиналик Алексис Мак Аллистер ҳақида кетмоқда. "Ливерпуль"даги манбаларнинг тасдиқлашича, футболчи борасида клубга бир нечта норасмий таклиф келиб тушган.
"Реал" Мак Аллистерни келаси йил, Лука Модрич ва Тони Кроослар жамоани тарк этганда сотиб олмоқчи.
Аргентиналик ярим ҳимоячининг шартномасидаги товон пули 70 млн. еврони ташкил қилади.
Жорий мавсум 25 ёшли хавбек 32та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 5та голли пас берди.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии