RU

Последние новости

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  90 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

"Қизилқум": Беш футболчида шамоллаш аломатлари кузатилган ва изоляцияга олинганди. Ҳозир барчаси жойида Новости

"Қизилқум": Беш футболчида шамоллаш аломатлари кузатилган ва изоляцияга олинганди. Ҳозир барчаси жойида

Хабарингиз бор, ушбу ҳафтада “Қизилқум” футбол клуби футболчилари, мураббийлар штаби, барча ишчи-ходимлардан Навоий вилоят санитария-эпидимиология осойишталик маркази ходимлари томонидан COVID-19 учун тест таҳлиллари олинганди.

Бугун championat.asia сайтида жамоа аъзоларининг 7 нафарининг тест натижаси маълум қилинмаганлиги ҳақида хабар чоп этилди. Навоий вилоят СЭОМ ходимлари томонидан ўтказилган тест натижаларидан сўнг футболчиларда ушбу касалликка чалиниш аломатлари бор ёки йўқлиги акс эттирилган рўйхат клубга, клуб эса ўз навбатида ПФЛга тақдим этган. Дарҳақиқат ўша рўйхатдан жамоанинг 7 нафар аъзоси жой олмаган. Бу эса табиийки турли тушунмовчиликларни юзага келтирган.

Аввало таъкидлаш жоизки, “Қизилқум” ПФК да фаолият юритувчи 100 дан ортиқ ходимдан тест учун таҳлиллар олишди. Таҳлил натижаларига кўра, рўйхатдан ўрин олган дастлабки 50 нафар ходимнинг жавоблари клубга маълумот учун жўнатилган. Қолган 50 дан ошиқ ишчи-ходимнинг тест таҳлили учун олинган наъмуналар жавоби душанба куни маълум бўлиши кутилмоқда.

Қолаверса, футболчилардан икки нафари – Азизбек Усмонов ва Дониёр Усмонов аввалги тур ўйинларида жароҳат олишган ва айни пайтда улар жароҳатни даволаш билан банд. Воҳид Шодиев, Муҳсин Убайдуллаев, Салим Мустафоев ва икки нафар туркманистонлик футболчи Абди Бешимов ва Везиргелди Ильясовда бироз олдинроқ шамоллаш аломатлари кузатилган ва улар изоляцияга олинганди. Айни пайтда ушбу футболчиларнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ. Улар жамоа машғулотларида тўлиқ иштирок этишмоқда ва ушбу футболчиларнинг тест таҳлиллари натижаси янги ҳафтада маълум бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика