Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади
15 окт 2025 16:43
Новости
Англия терма жамоаси саралаш босқичи доирасида куни-кеча сафарда Латвияни 5:0 ҳисобида таслим этди ва мундиал йўлланмасини расман қўлга киритди.
Ушбу баҳсда Энтони Гордон (26-дақиқа), Харри Кейн (44, 45+4 пенальтидан), 58-дақиқада Максим Тонишевдан автогол ва Эберечи Эзе (86) голларга муаллифлик қилишди.
Англия терма жамоаси жаҳон чемпионатида 17-марта иштирок этишади, бу борада рекорд Бразилия терма жамоасига тегишли. Пентакампеонлар 23-бор мундиалда иштирок этишади.
Қатарда ўтган аввалги жаҳон чемпионатида жамоа чорак финалгача етиб борган ва Францияга имкониятни бой берганди (1:2). Англиянинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижаси 1966 йилда ўз уйидаги ғолиблик ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии