RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Қирғизистондаги "Газпром" жисмоний-соғломлаштириш комплекси ҳақида ФОТО Новости

Қирғизистондаги "Газпром" жисмоний-соғломлаштириш комплекси ҳақида ФОТО

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида "Газпром" жисмоний-соғломлаштириш комплекси қад росталган. Қуйида ушбу спорт маркази ҳақида маълумот берамиз.

Бинонинг чап томони спорт зал эгаллаган. 620 нафар томошабинга мўлжалланган бу залда баскетбол, волейбол, гандбол, мини-футбол, бадминтон ва теннис каби спорт турларида мусобақалар ўтказиш мумкин.

Бундан ташқари бинонинг биринчи қаватида қуйидагилар жойлашган: кийим-алмаштири хоналари, ювиниш хоналари, гардероб, техник ходимлар учун хона ва компьютер тизимлари оператори учун хона, хореография зали, тиббиёт хонаси.

Иккинчи қаватда қуйидагилар бор: кафе ва ходимлар учун хоналар, ювиниш хоналари, фитнес зал (тренажер зал), мураббийлар учун 2та хона, комплекс ишчилари учун 3та хона, ишчилар учун гардероб, кийим алмаштириш хонаси, анжомлар учун кабинет.

Ниҳоят бинонинг учинчи қавати ҳақида: мураббийлар учун 2та хона, методик кабинет, анжомлар учун кабинет, 2та кураш гилами, бокс ринги ва бокс қопи.
 
Ўқув-машғулот жараёни учун керак бўладиган барча анжом ҳамда усукналар биринчи қаватдаги махсус хонада жойлашган.

Манзили: Бишкек шаҳри, Арча-Бешик, Масалиев ғарбий кўчаси охири.
Умумий майдони – 4756, 96 кв.м.
Бино: 3 қават.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика